1156 йил (бундан 865 йил олдин) – оғир дардга чалинган хоразмшоҳ Отсиз 59 ёшида оламдан ўтди.

Ўрта аср шарқ тарихчилари Рашидиддин, Ибн ал-Асир, ан-Насавий ва бошқалар ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразм ҳукмдори Отсизнинг фаолиятини юқори баҳолаб, уни “Салжуқийлар салтанатининг устунларидан бири эди”, дея таърифлаганлар. Отсиз ўз фуқароларига нисбатан адолатли ҳукмдор бўлиб, манбалар тили билан айтганда “уларнинг мол-мулкига чанг солмас, раийятга ғамхўрлик қилар, оғирчилик ва осойишталик замонларида у билан бирга эди”. Хоразмшоҳ доимо сабр-тоқат, шижоат билан мустақиллик учун кураш олиб борди. 

1842 йил (бундан 179 йил олдин) – Шералихон Қўқон хонлиги тахтига ўтирди. Мазкур воқеа Худоёрхонзоданинг “Анжум ат-таворих” (“Тарих юлдузлари”) асарида қуйидагича қайд этилган: “Душанба куни, 1258 йил, жумодассонийнинг йигирманчи кунидан кейин (милодий 1842 йил 30 июлда) қуёш Саратон буржида бўлган вақтда икромли уламо ва умаро иттифоқи, бутун аҳли ислом жамоасининг ижмои билан Фарғонанинг хонлик тожи ва жаҳонбонлик тахти Шералининг қутлуғли зоти билан оройиш ва намойиш топиб, шоҳлик тожи ва фармон беришлик гултожи унинг боши билан зеб-зийнат топди”.

1931 йил (бундан 90 йил олдин) – физик олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Тоймас Йўлдошбоев таваллуд топди. Унинг илмий ишлари юқори энергиялар ядро физикаси, астро-физика ва космик нурлар физикасига оид. 

1993 йил (бундан 28 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўрткўл шаҳрининг 120 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга асосан, Қорақалпоғистон Республикасининг биринчи пойтахти бўлган Тўрткўл шаҳрининг республика тарихий, ижтимоий ва маданий тараққиётида тутган муҳим ўрнини эътиборга олиб Тўрткўл шаҳрида байрам тантаналарини ўтказиш белгиланди.

2012 йил (бундан 9 йил олдин) – Ўзбекистонда иккита янги рақамли канал – “Маdaniyat va ma’rifat” ҳамда “Dunyo bo‘ylab” телеканаллари ташкил этилди.

2018 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

2020 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: 30 июль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни