Дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолати ўтган ҳафтада 8 фоизга, ўлим ҳолати эса 21 фоизга ортган.

Хабарда таъкидланишича, ўлим ҳолатлари айниқса Жануби-Шарқий Осиё, Шимолий ва Жанубий  Америкада кўп кузатилмоқда.

«Ўтган ҳафтада дунё бўйича 3,8 миллион киши коронавирусга чалинган. Бу бундан аввалги ҳафта билан солиштирганда 8 фоизга кўпдир», — дейилади ЖССТнинг ҳафталик эпидемиологик бюллетенида.  Ҳар куни ўртача 540 минг кишининг вирус юқтиргани ҳақида маълумот олинган. Бундан аввалги ҳафтада эса бу кўрсаткич 490 минг кишини ташкил этган эди», дейилади хабарда.

Сўнгги пайтларда коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолати кескин кўпайгани кузатилмоқда. Ўтган ҳафта 69 минг киши вафот этган, бу бир ҳафта олдинги кўрсаткичга қараганда 21 фоизга кўпдир.

Ўтган бир ҳафтада касалланиш ҳолатлари Африкада (9 фоизга), Жануби-Шарқий Осиё (7 фоизга) ва Шарқий Ўртаер минтақасида (4 фоизга) камайган. Шу билан бирга,  Шимолий ва Жанубий Америкада  касалланиш ортаётгани (30 фоизга) кузатилмоқда. Ғарбий Тинч Океани минтақасида (25 фоизга) ва  Европада  (3 фоизга) ортган. Ўлим ҳолатлари Жануби-Шарқий Осиё минтақасида айниқса кўпайгани айтилмоқда (30 фоизга), шунингдек, Шимолий ва Жанубий Америкада ҳам ўлим (29 фоизга) сони кўпайгани қайд этилган. Ўлим ҳолатининг пасайиши  Европада 1 фоизни ташкил этган.

Европада ўтган етти кунда 1 миллиондан зиёд киши касалланган, 7 мингдан ортиқ бемор касалликни енга олмади.

ЖССТ бюллетенига кўра, айни пайтда коронавируснинг «дельта» штамми кенг  тарқалмоқда. Ушбу вариант 2020 йилнинг октябрь ойида аниқланган эди. Ҳозирда унинг тарқалиш географияси 132 мамлакатни қамраб олган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ COVID-19 дан ўлим ҳолати 20 фоизга ортганини таъкидламоқда