Туркиянинг Бодрум, Алани туманлари ва Ойдин вилоятида учта янги ёнғин ўчоқлари қайд этилди, деб хабар бермоқда CNN Turk телеканали.

Бодрумдаги Гювержинлик, Ойдин вилоятида Дидиме ва Аланида Еникёй аҳоли пунктлари ёнғин исканжасида қолган. Айни пайтда офат қайд этилган ҳудудларга қутқарувчилар жўнатилган. Аввалроқ Мармарисдан сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли кўчирилгани ҳақда хабар берилган эди. Ёнғин ўчоқларини бартараф қилишда учта самолёт, 38 та вертолёт ва 680 та ўт ўчирувчи машина жалб қилингани айтилмоқда.

Шунингдек, Анталия вилоятининг Аксеки, Мерсин вилоятида Силифке, Адана вилоятида Караисали, Осмони вилоятида Пос ва Қайсари вилоятида Яхёли туманларида ҳам ёнғин офати кузатилган.

Сўнгги кунларда Туркиянинг 17 та вилоятида жами 58 та ўрмон ёнғини қайд этилди. Олти минг гектар экин майдонлари ва 500 гектар иссиқхоналар зарар кўрган. Шунингдек, хабарда аланга ўнлаб уйларнинг кулини кўкка совургани ҳақда айтилмоқда. 31 та ёнғин ўчоғи назорат остига олинган.

Хабарда ҳозиргача тўрт киши ҳаётдан кўз юмгани ва 180 киши жароҳат олгани таъкидланмоқда.

Сўнгги  хабарларга кўра, Бодрум шаҳри мэри  Ахмет Арас ўрмон ёнғини айни пайтда ўчирилгани, сайёҳлар меҳмонхоналарига қайтгани ҳақда маълум қилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиянинг дам олиш ҳудудларида яна учта ёнғин ўчоғи қайд қилинди