Исроил ҳукумати мамлакатнинг ЮНЕСКОга яна қайта аъзо бўлиши имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзмоқда Axios нашри маҳаллий манбааларга танган ҳолда.

Хабарда айтилишича, Исроил ташқи ишлар вазири Яир Лапид  бундан бир неча ҳафта аввал вазирликка ушбу масалани кўриб чиқиш топшириғини берган.

Яна бир хабарда кўрсатилишича,  худди шу вақтда Жаҳон яҳудийлар  конгресси президенти Рональд Лаудер вазир Лапидга қўнғироқ қилиб, Исроилни ЮНЕСКОга қайтаришга чақирган.

Лапид ҳукумати вакилининг таъкидлашича, Исроил ЮНЕСКО бўйича ҳар қандай қарорини АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти билан келишилган ҳолда олиб боради.

2017 йилда Исроил АҚШга қўшилиб ЮНЕСКОни тарк этишга қарор қилган эди. Икки мамлакат ҳам ўшанда ЮНЕСКОни қабул қилаётган қарорларда сиёсий мақсадлар кўп қўлланилаётганликда айблаган эди. Ташкилотдан чиқиш ҳақидаги қарор эса 2018 йил 31 декабрда кучга кирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроил ЮНЕСКОга қайтишни режалаштирмоқда