«Фазовий маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни юзасидан...

Бугунги кунда иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақамлаштириш ва инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб географик ахборот тизимлари  ва веб-порталлар шакллантирилмоқда ҳамда улар ёрдамида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатилмоқда.

Жумладан, навигация хариталари, геопорталлар, интернет веб-сервисларнинг маълумотлар базаси фазовий маълумотлардан ташкил топган. Бунда аэро ва космик суратлар, дронлардан олинган маълумотлар, хариталарда кўрсатилган ер, бино-иншоот, йўллар, дарёлар, қувурлар ва улар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар фазовий маълумотларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Кадастр агентлиги томонидан юритилаётган Миллий географик ахборот тизими геопорталига ҳам 17 та вазирлик ва идоралар масъул бўлган кадастрлар маълумотлари ва Агентлик томонидан яратилган харита ва ортофотопланлар киритилган. Ушбу ахборот тизими орқали 8 та вазирлик ўртасида автоматлаштирилган маълумот алмашинуви йўлга қўйилган.

Ҳаётимизда ҳар куни фойдаланадиган Яндекс ёки GOOGLE хариталаридан фойдаланиш Фазовий маълумотлардан фойдаланишнинг бир тури ҳисобланади. Бунда, мобиль иловадан керакли бўлган объект тўғрисидаги маълумотни кўриш, турган жойимиздан бормоқчи бўлган жойимизни геолакациясини (координаталарини) бериш орқали дастурда юкланган харитада ҳаракат йўналиши, масофаси, вақти ва бошқа маълумотларнинг кўрсатилиши фазовий маълумотларга боғланган ҳолда амалга оширилади.

Лекин, ушбу ахборот тизимлари ягона базада жамланмаганлиги, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тарқоқ ҳолда, алоҳида юритилиши натижасида баъзи йўналишларда такрорланишлар ва ноаниқликлар юзага келмоқда.

Ҳаётимизга инновацион ахборот-коммуникация технологияларининг кириб келиши натижасида ер муносабатлари, кадастр ва иқтисодиёт тармоқларининг бошқа соҳалари тўғрисидаги маълумотлардан жисмоний ва юридик шахслар, давлат ва маҳаллий ҳокимияти органларининг фойдаланишидаги ноқулайликларни олдини олиш ва соҳани ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш талаб этилган.

Ушбу қонун 5 та боб ва 25 та моддадан иборат бўлиб, Фазовий маълумотларни яратиш, қайта ишлаш ва ривожлантириш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш нормаларини белгилайди.

Қонунда:

Амалиётда ноаниқликларга олиб келмаслиги учун Фазовий маълумотлар соҳасига доир асосий тушунчаларга изоҳ берилган.

Фазовий маълумотлар соҳасининг асосий мақсади, уни яратиш принциплари ва маълумотларининг барча манфаатдор фойдаланувчилар учун очиқлиги ва оммавийлиги белгиланган.

Фазовий маълумотлар соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва уни амалга оширувчи органлар ҳамда соҳадаги иш турлари, маълумотларни тақдим этиш тартиби ва илмий изланишларнинг асосий йўналишлари белгиланган.

Қонун кучга кириши билан (3 ойдан сўнг) эришиладиган натижалар:

- ягона координаталар тизимидан ва фазовий маълумотлардан фойдаланиб Ўзбекистон Республикасининг ягона фазовий маълумотлар базаси яратилади;

- 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар ўртасида автоматлаштирилган ахборот алмашиш тизими йўлга қўйилади;

- ер ажратиш масалалари ҳамда табиий ресурслар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари ҳисобини юритишнинг шаффоф механизмлари яратилади;

- соҳада вазифаларни мақбуллаштириш ҳисобига бюджет маблағлари иқтисод қилинади ҳамда фойдаланувчиларга ишончли ва долзарб маълумотлар тақдим этилади;

- рақамли технологиялар, интернет ва замонавий ахборот воситалари асосида интерактив давлат хизматларини кўрсатиш, ҳудудларни ривожлантиришда қарорлар қабул қилиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда табиий ресурслар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа объектлар тўғрисидаги маълумотларни тезкор олиш имконияти яратилади;

- ҳудудлар ва тармоқлар кесимида (саноат, ижтимоий соҳа ва бошқа йўналишларда) инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга эришилади;

- ахборот тизимидаги ер майдонлари, бино-иншоотлар, коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиб лойиҳалар жойлаштирилади;

«Электрон ҳукумат» доирасида Ҳукумат-фуқароларга, Ҳукумат-бизнесга ва Ҳукумат-Ҳукуматга йўналишларида давлат органлари хизматларидан фойдаланиш кенгаяди ва осонлашади;

- фуқароларга хизмат кўрсатиш сифати ортади, фуқароларни сиёсий жараёнларга ва давлат бошқарувига жалб этиш имконияти яратилади, бизнесни ривожлантириш ва қолаверса Ўзбекистоннинг Дуинг-бизнес кўрсаткичларини ўсишига хизмат қилади.

МАЪЛУМОТ УЧУН

Фазовий маълумотлар инфратузилмаси маълумотлар базаси қуйидаги объектлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади:

- барча турдаги космик суратлар ва хариталар;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси, маъмурий-ҳудудий ва ҳудудий бирликларнинг чегаралари;

- ер участкаларининг чегаралари, ўсимлик дунёси ва тупроқ турлари ҳақидаги маълумотлар;

- гидрография объектлари ва гидротехник иншоотлар;

- аҳоли пунктлари ва уларнинг кўча-йўл тармоқлари;

- бино ва иншоотлар, саноат ва ижтимоий-маданий объектлар;

- автомобиль ва темир йўллар, магистраль қувурлар ва муҳандислик коммуникациялари тизимлари;

- муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мерос объектлари ҳақида;

- аҳоли пунктлари ҳудудида ва уларда жойлашган объектларнинг манзиллари ва уларнинг номлари ҳақидаги ва бошқа маълумотларни ўз ичига олади.

Ихтиёр Эргашев, 

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фазовий маълумотларнинг таркибий қисми ва эришиладиган натижалар