Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашнинг бир неча тузилмалари йўлга қўйилган. 13 та Болалар уйида 560 нафар, 16 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчасида 1 минг 823 нафар, 86 та махсус мактаб-интернатда 21 минг нафар ўғил-қизлар тарбияланмоқда. Бундан ташқари, 79 минг нафар болалар ҳомийлик, васийлик ва оила патронати қарамоғига олинган. 

Йиғилишда мазкур муассасалардаги ёшларнинг таълим-тарбияси, уй ва иш билан таъминланиш даражаси таҳлил қилинди.

Сўнгги ўн йилда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари битирувчиларининг 51 фоизига уй-жой ажратилган. Меҳрибонлик уйларидан чиққан йигит-қизларнинг 64 фоизи иш билан таъминланган. Таълим-тарбия сифати ҳам юқори эмас.

Давлатимиз раҳбари Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Шу мақсадда бу борада янги тизим жорий қилиниши белгиланди. Унга кўра, 16 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчаларидаги ёшларнинг таълим-тарбиясига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси масъул бўлади. Бунинг учун қўмондон ўринбосари лавозими жорий этилиб, алоҳида бошқарма ташкил этилади.

Меҳрибонлик уйларидаги болаларга сабоқ бериш, уларни ахборот технологиялари, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича янги методикалар ишлаб чиқилади. 14 ёшдан юқори ўғил-қизларни энг талаб юқори касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлигига ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига олий ўқув юрти ҳамда спорт мактабларини бириктириш вазифаси қўйилди. Улар томонидан фан ва спорт тўгараклари ташкил этилади, бунга жалб этилган устозларга устама тўланади.

Бундан ташқари, шароити оғир бўлган Меҳрибонлик уйлари  Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимликлари томонидан оталиққа олинади.

Бугунги кунда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг 17 фоизи чин етимлар, қолган 83 фоизи эса ота-онаси ёки яқин қариндошлари воз кечган болалар ҳисобланади. Бундай оилаларга моддий ёрдам бериш орқали аксарият болаларни ўз оиласи бағрига қайтариш мумкинлиги айтилди.

Васийлик ва ҳомийлик органларида 79 минг бола рўйхатда туради, шундан 35 минг нафари фарзандликка олинган. Лекин,  улар билан шуғулланиш учун туман ва шаҳар халқ таълими бўлимларида битта ходим бириктирилган.

Бу етарли эмаслиги таъкидланиб, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлигида Васийлик, ҳомийлик ва патронат ишлари бўлими ташкил этилиши ҳамда уларга 4 нафардан штат ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, Миллий гвардия, мактабгача таълим, халқ таълими, маҳалла ва сектор вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилади. Уларга васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болаларнинг аҳволи, оилавий шароитидан ҳар ҳафта хабар олиш юклатилади.

Васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар 18 ёшга тўлгунига қадар улар учун маҳаллий бюджетдан 1 миллион 200 минг сўм, ногиронлиги бўлганларга эса республика бюджетидан 2 миллион 500 минг сўм тўланади. Ногиронлиги бўлган болаларни ўз қарамоғига олган оилаларга уларнинг парвариши даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилади.

Шу йил 1 сентябрдан бошлаб нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача, тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади.

Бундан ташқари, “темир дафтар”га кирган оилалар фарзандлари,  шунингдек, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган болаларга мактабга чиқиши учун 500 минг сўмдан берилади.

Васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинганлар ҳам олий ўқув юртларига киришда Меҳрибонлик уйлари битирувчилари учун ажратилган қўшимча квотадан фойдаланадилар.

Президентимиз Меҳрибонлик уйлари битирувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди. 

Жумладан, 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга  янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади. Бунинг учун жорий йилда бюджетдан 120 миллиард сўм йўналтирилади.

Яна бир янгилик – етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган иқтидорли талабалар стипендияси 50 фоизга оширилади. Шунингдек, бундай талабаларга пенсия тўлаш муддати амалдаги 18 ёшдан 23 ёшгача узайтирилади. Уларга зарур адабиётлар сотиб олиши учун ҳар йили бир марта 1 миллион 200 минг сўм субсидия берилади.

Йиғилишда ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш ва даволаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари бундай болаларни зарур тиббий восита ва аравачалар билан таъминлаш, жарроҳлик операциялари ўтказиш, имплантант ва протез ўрнатиш учун қўшимча маблағ ажратишга кўрсатма берди.

Шунингдек, ихтисослашган мактабларга йирик корхоналар ва кластерларни бириктириб, шароитларни яхшилаш мумкинлиги қайд этилди.

Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари ўрнига Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил этилиши, ҳудудий комиссияларга эса вилоят ҳокимлари раҳбарлик қилиши белгиланди.

– Ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятнинг фаол аъзолари сифатида тарбиялаш  барчамиздан жиддий эътибор ва амалий ҳаракатларни талаб қилади. Бирорта бола “мен етим ёки ногиронман” деб ўксинмаслиги, давлатимиз ва жамиятимизнинг меҳридан четда қолмаслиги керак. Уларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, барча шароитларни яратиб бериш нафақат вазифа, балки муқаддас бурчдир. Масалага шу жиҳатдан ёндашсак, ишимизда албатта натижа бўлади. Фарзандларимизга қилган ҳар бир яхшилигимиз ўн яхшилик бўлиб қайтади, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда мутасаддилар, педагог ва ёшлар муҳокама қилинган масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар таълим-тарбияси бўйича янги тизим жорий этилади