Мактабда биринчи партада ўтирардим. Бу биринчиликка астойдил интилганим учун эмас, балки бўйим кичкина бўлгани учун. Яна синфимиздаги аълочи, чиройли кийинадиган, сўзини йўқотмайдиган қизларга чин дилдан ҳавасим келарди. Ҳавасимни орттирган яна бир нарса уларни ўқитувчимиз айрича яхши кўрарди. Ўзим ҳам “5”чилар қаторида бўлсам ҳам бу эрка қизларга ҳасад қилмасдим, уларни яхши кўрардим.

Бугун орадан қанча сувлар оқиб ўтди. Энди ўйласам, ҳаётда ҳамиша ҳавас билан яшаганман. Баланд ва ёруғ чўққиларга орзуманд бўлганман. Мактаб парталарида бошланган ҳавасли орзулар мени излаган ва ўйлаган манзилларимга бирма-бир олиб келди. Юртдан олисда Туркиянинг Истамбул шаҳрида “Müjde” китобим тақдимотида ўтириб беихтиёр шу фикрлар хаёлимдан ўтди.

Турк дунёси маданият маҳалласи (Türk Dünyası Kultur Mahallesi)да бўлиб ўтган тақдимот маросими Ўзбекистоннинг Истамбулдаги бош консуллиги томонидан ташкил этилди. Кўтаринки руҳда ўтган тақдимотни Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули Амирсаид Аъзамхўжаев кириш сўзи билан очганлиги, унда Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари вакиллари, шоирлари сўзга чиқиб, ўзбек адабиётида улуғ Навоийнинг нодир асарлари, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Хайриддин Султонов, Муҳаммад Юсуф, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Рауф Парфи, Сирожиддин Саййид каби ўнлаб устозларнинг беқиёс ижоди ҳақида тўхталиб, тўлқинланиб айтган фикрлари хотирамнинг энг муаззам лаҳзалари бўлиб қолди. Даврада сўз олган кўпчилик дўстлар қатори озарбайжонлик олиманинг замонавий ўзбек адабиёти ҳақида айтган фикрлари, қирғизистонлик ва афғонистонлик биродарларнинг шеъриятимиздаги инжа туйғулар хусусида сўзлаган меҳрли изҳорлари дилимни мунаввар этди.

Бирон бир тилмочсиз бир-бирини англаган, тушунаётган туркий тил вакиллари жам бўлган тадбирни кузата туриб, ўзбек тилига, халқига ва энг муҳими адабиётига кўрсатилган эътибордан шу миллатнинг бир ёруғ зарраси, фарзанди эканимдан ғурурландим. Устоз адиб ва шоирларимизнинг асарларини меҳр билан қўлига олаётган қардош дўстларнинг қувончини, ташаккурларини сўз билан изоҳлаш қийиндир шу тобда. Зеро, муҳаббатнинг, соғинчнинг, оқибатнинг изоҳи ҳар бир миллат тилида гўзал, манзили эса кўнгилдир.

Наргиза Асадова,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг тотли сўз – Ватандир