Мамлакатимизда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар муаммосини ўрганиш ва ҳал этишнинг самарали тизими йўлга қўйилди. Бу борада “Аёллар дафтари” хотин-қизларнинг нафақат ижтимоий, балки ҳаётий муаммоларига ҳам ечим топишда муҳим омил бўлмоқда.

Буни пойтахтимизнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Гулноза Солиева мисолида ҳам кўриш мумкин. У ўтган йили “Аёллар дафтари”га киритилган эди.

Неча йилдирки, Гулноза Солиева кам таъминланган оилалар рўйхатида эди. Турмуш ўртоғининг ҳам тайинли касби йўқ. 2 нафар фарзанди билан доимий иш ўрнига эга бўлмаган ота-она ёлланма ишларда ишлади. 

Гулноза опанинг қўлида гулдек ҳунари бор. Қўни-қўшнисининг кийим-кечагини тикиб, рўзғор тебратди. Тўғри, қийналган кунлари маҳалла-кўй қараб турмади. Аммо ётиб еганга тоғ ҳам чидаш бермайди.

Гулноза опа маҳалласига “Иш бўлса, рўзғоримизга тўрт-беш сўм даромад кирарди”, - деган таклифни билдирди. Маҳалла раиси уни “Аёллар дафтари”га киритди.

Бир сўз билан айтганда, ишсизлик бир қатор оилаларни тентиратиб қўйгани бор гап. Давлатимиз ғамхўрлиги туфайли қийинчиликлар ортда қоладиган бўлди. Гулноза опа сингари ишсиз аёллар катта буюртма ва даромад илинжида ғайрат билан ишга киришмоқда. “Аёллар дафтари” опа-сингилларимизга умид, эртанги кун ишонч уйғотмоқда. Амалдаги самара эса кундан-кунга янада яққолроқ намоён бўла бошлади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/YSubqNQhlFc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аёллар дафтари” опа-сингилларимизда эртанги кунга ишонч уйғотмоқда (+видео)