Турсуной Раҳимова илк босқичда ғалабага эришди
Токио-2020 Олимпия ўйинлари бокс баҳсларида спортчимиз Турсуной Раҳимова Олимпиадада ғалаба қозонган биринчи ўзбек аёл боксчиси сифатида тарихга кирди.
У биринчи босқичда польшалик рақибини 4:1 ҳисобида енгиб, нимчорак финалга йўл олди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА