
Ёш таэквондочимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) бироз аввал “Токио–2020” Олимпиадасидаги иккинчи жангини ўтказди. Чорак финал учун беллашувда ҳамюртимиз кореялик Ли Дэ Хунга қарши даянга чиқди.
Дастлабки раундда имкониятни бой берган Рашитов 2 ва 3-раундларда устунлик қилди. Асосий вақт 19:19 ҳисобида якунланди. Баҳс тақдирини ҳал қилган “Олтин зарба”да вакилимиз 2 очкони қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди.

Улуғбек Рашитов дастлабки саралаш босқичида малилик Сейду Мофанани 38:17 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Ҳамюртимизга Олимпиада медали йўлида бундан ҳам чиройли ғалабаларни тилаб қоламиз, дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
ЎзА