
Ташназаров Асқар Абдимуратович Навоий вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
А.Ташназаров 1982 йил 12 апрелда Навоий вилояти Нурота туманида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Самарқанд давлат университетини электроника ва микроэлектроника мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Навоий вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси соғликни муҳофаза қилиш ва таълимни ривожлантириш бўлими мутахассиси лавозимида бошлаган. Фаолияти давомида бир қатор ташкилотларда масъул лавозимларда ишлаган.
А.Ташназаров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вилоят статистика бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
ЎзА