КУН ТАРИХИ

1827 йил (бундан 194 йил олдин) – Хива хони Оллоқулихон Ойдўстбий бошчилигида тайёрланаётган қўзғолон ҳақида хабар топди. Хон қўзғолончиларни йўқотиш учун махсус қўшин тўплаб, унга Муҳаммад Назарбий иноқни қўмондон этиб тайинлади ва Хўжайли шаҳрига жўнатди.

1885 йил (бундан 136 йил олдин) – Россия империяси билан Бухоро амирлиги ўртасида навбатдаги шартнома имзоланди. Унда Бухоро амирлиги ҳудудидан темирйўл ўтказишга келишилган. Йўл қурилиши учун 6 минг десятина ер ажратилиб, рус маъмурлари ихтиёрига топширилган.

1905 йил (бундан 116 йил олдин) – журналист, ўзбек матбуотида фельетончилик асосчиларидан бири Комил Алиев таваллуд топди (вафоти 1939 йил). У асосан фельетончилик билан шуғулланган. Комил Алиев ўз фельетонларини «Какра», «Нор йигит» тахаллуслари билан ёзган. Унинг фельетон, танқидий мақола ва репортажлардан иборат «Бомба» ва «Давр душманлари» (1932) тўпламлари чоп этилган.

1922 йил (бундан 99 йил олдин) – Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси «Қози ва бий судлари ҳақида»ги Низомни тасдиқлади. Тарихчи Дилшод Камоловнинг қайд этишича, Низомда Туркистонда мусулмон аҳоли учун совет судлари қаторида қози ва бий судлари амал қилиши, уларнинг сайланиш муддати ҳамда бошқа ҳуқуқ ва бурчлари белгилаб берилган эди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, қозиларни тегишли ҳудуддаги 18 ёшга тўлган, сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлмаган мусулмон аҳоли сайлаган. Сайланиш ҳуқуқига эса Туркистон ҳудудида яшовчи, судланмаган, шариат билимларини мукаммал биладиган 25 ёшга тўлган эркак фуқаролар эга бўлган. Қозиларнинг ваколат муддати бир йил эди. Агарда қози жиноий ва сиёсий жавобгарликка тортилса ёки қонунда белгиланган бошқа ҳолларда муддатидан олдин вазифасидан озод қилиниши мумкин эди.

1923 йил (бундан 98 йил олдин) – Бутуниттифоқ Марказий Ижроия Қўмитаси Усмон Мусҳафини Туркистонга қайтариш тўғрисида қарор чиқарди. Ушбу Қуръон 1869 йилда Самарқанддан Санкт-Петербургга олиб кетилган ва аввал Россия халқ маорифи вазирлигига, сўнгра шаҳардаги Салтиков-Шчедрин кутубхонасига берилган эди. Октябрь тўнтаришидан сўнг, мусулмонлар қурултойининг илтимосига кўра, Россия ҳукуматининг қарори билан мусулмонларга қайтариб берилган. Аввал Уфада сақланиб, 1923 йилда Тошкентга келтирилган.

Ҳозирда Тошкентда сақланаётган Усмон Қуръони бевосита халифа Усмон даврида (644–656) ёзилган муқаддас қўлёзма ҳисобланади. Ушбу ноёб китобнинг бу ерга келиб қолиши тарихи ҳақида турли тахминлар бор. Кўпчилик тадқиқотчилар уни Амир Темур Басрадан Самарқандга олиб келган, деган фикрни билдирадилар. Бошқа тарихчилар Амир Темур Тўхтамишни мағлубиятга учратиб, Олтин Ўрдани эгаллаганидан кейин, ўша Қуръонни қўлга киритиб, Самарқандга келтирган, деган хулосада. Тарихда яна бошқа фаразларга ҳам дуч келинади.

1937 йил (бундан 84 йил олдин) – собиқ Иттифоқ НКВДси (Ички ишлар халқ комиссарлиги)нинг «Транспорт соҳаси ҳамда мудофаа заводларида ишлаётган ва жосусликда шубҳа қилинаётган германиялик фуқароларни қатағон қилиш операцияси тўғрисида»ги 00439-сонли буйруғи чиқарилди. «Немис операцияси» бўйича 1937–1938 йилларда собиқ Иттифоқ бўйлаб 55005 киши жазоланган, шулардан 41898 киши отиб ташланган.

1939 йил (бундан 82 йил олдин) – Ўзбекистон Автомобиль транспорти халқ комиссарлиги (вазирлиги) ташкил этилди.

2006 йил (бундан 15 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган муҳандислик-қурилиш институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБEРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
25 июль - юртимиз тарихи билан боғлиқ айрим воқеалар