
Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари жойларда янги Covid-19 коронавирус инфекциясини диагностикаси, профилактикаси ва вакцинацияси бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Сир эмаски, дунёнинг кўплаб мамлакатлари аҳолиси вакцина олиш ва унга етишиш орзусида юрган бир пайтда республикамиз раҳбарияти томонидан, халқимизга вакциналарни етказишни устувор мақсад ва вазифа қилиб белгилаган.

Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Ризаев бошчилигида профессор-ўқитувчиларидан иборат 16 та ишчи гуруҳ вакиллари Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг барча оилавий поликлиникаларида бўлиб, Covid-19 янги коронавирус инфекциясини диагностикаси, профилактикаси ва вакциналар олиш жараёнларига аҳолини фаол иштирокини таъминлаш бўйича тарғибот ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириб келмоқда.
Aҳоли орасида вакцина олиш тўғрисида нотўғри ва асоссиз маълумотлар, миш-миш ахборотлар тарқалмоқда. Вакцина олиш бу коронавирусга қарши ягона энг тўғри йўл экани тушунтирилмоқда.
ЎзА