Ҳарбий хизматчи сувга чўкаётган она ва бола ҳаётини сақлаб қолди

Бугун, 24 июль куни соат17:30 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Анҳор” каналида икки яшар бола ва унинг онаси чўкаётганда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси томонидан қутқариб қолинди.
Она ва болага тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳозирда она-боланинг аҳволи қониқарли, ҳарбий врачлар назоратида.
Қаҳрамонимиз юқори қўмондонлик томонидан рағбатлантиришга тавсия этилди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти