Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) ўртасида Орол денгизи инқирозига қарши курашишга қаратилган 5,6 миллион долларлик қўшма лойиҳа имзоланди.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Орол денгизи экологик инқирозининг оқибатларини бартараф этиш учун Қорақалпоғистон Республикасининг яшил тикланишига ёрдам бериш ва табиий офатлардан энг кўп зарар кўрган ҳудудлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган чораларни белгилашдан иборат.

Келишув KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Парк Сунжин ва GGGIнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Aарон Рассел ўртасида бўлиб ўтди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/X3Xr1PgtKi0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Унда Орол денгизи ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган мазкур лойиҳа доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ва ушбу лойиҳа самарадорлигини ошириш бўйича келгусидаги вазифа ҳамда чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Имзолаш маросимида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Юн Дживан, (KOICA)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси директори ўринбосари Сонг Мингёнг ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусупбек Казбеков иштирок этди.

2021-2024 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасининг 4 та тумани — Кегайли, Бўзатов, Чимбой ва Қораўзак туманларида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 30 май куни бўлиб ўтган P4G Сеул саммитидаги нутқида Ўзбекистоннинг Глобал яшил ўсиш тадқиқот институтига аъзолиги ва БМТнинг махсус резолюцияси орқали Орол денгизини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилган эди. Бу эса Орол денгизи минтақавий лойиҳаси аҳамияти янада ошишига катта туртки бўлди.

Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа икки ташкилот ўртасидаги Ўзбекистонда амалга оширилган биринчи халқаро ҳамкорлик ҳисобланади.

Лойиҳа доирасида маҳаллий корхоналар ва фермерларнинг иқлимни тиклаш фаолиятида молиявий имкониятларини яхшилаш орқали яшил тикланиш инвестиция режасини яратиш, Орол денгизи инқирозига жавоб бериш учун кичик фермерларнинг салоҳиятини кучайтириш, иқлим шароитига мос қишлоқ хўжалиги бизнес моделини ривожлантириш ва Орол денгизи минтақасидаги кичик фермерлар ва маҳаллий корхоналарнинг табиий офатларга чидамлилигини ошириш кўзда тутилган.

Учрашув сўнгида томонлар Орол денгизи экологик инқирозининг оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА мухбири

Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орол денгизи инқирозига қарши курашиш бўйича 5,6 миллион долларлик лойиҳа имзоланди (+видео)