Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими иш юритувида бўлган уч нафар қидирувдаги алимент тўловчи оталар олиб борилган тезкор қидирув чоғида Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод туманларидан, яна бири эса Тошкент шаҳридан топилди.

Фарзандларига алимент тўлашдан бўйин товлаб келган оталарга МИБнинг туман бўлими   маъмурий баённома расмийлаштириб, жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этди.

Уч нафар қарздор отанинг иши очиқ суд мажлисида атрофлича кўриб чиқилиб, қонуний жазо чоралари қўлланилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2018 йил 24 июлдаги суд буйруғига асосан Музработ туманида яшовчи Д.Азизовга  бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.

Бироқ, алимент тўлашдан бош тортиб келган Д.Азизов Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув гуруҳи томонидан олиб борилган тезкор қидирувда 19 май куни Тошкент шаҳридан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун МИБнинг Музработ тумани бўлимига олиб келинган.

Очиқ суд мажлисида  фарзанди учун 18 миллион 192 минг сўм алимент пулларини тўламаганини тан олган Д.Азизовга  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Шунингдек, Бойсун ва Шеробод туманидан топилган бемеҳр алиментчи оталар ҳам суд қарори билан 15 суткага қамалди.

Судда қарздор алиментчи оталарга нисбатан қўлланилган маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиш уларни алимент пулларини тўлашдан озод этмаслиги тушунтирилди.

Улуғбек  Хайдаров,

МИБ Сурхондарё вилоят

бошқармаси инспектори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қидирувдаги алиментчи оталар 15 суткага қамалди