Кун тарихи

1017 йил (бундан 1004 йил олдин) – Маҳмуд Ғазнавий қўшини Хоразмни босиб олди ва хоразмликлар ғалаёнини шафқатсизлик билан бостирди. Ёш хоразмшоҳ Ғазнага олиб кетилиб, қалъага қамаб қуйилди. Унинг ўрнига Маҳмуд Ғазнавий бош ҳожиб Маҳмуд Олтинтошни тайинлади. У Маҳмуд Ғазнавийдан икки йил кўп яшаб 1032 йилгача Хоразмни бошқарди.

1200 йил(бундан 821 йил олдин) – ҳижрий 596 йил рамазон ойининг ўн тўққизинчи куни (милодий 1200 йил 3 июлда) хоразмшоҳ Такаш Хуросоннинг Шаҳристон деган жойида вафот этди. Унинг жасади пойтахт Гурганжга олиб келиниб, ўзи томонидан қурдирилган катта мадраса қошидаги мақбарага дафн қилинди. Таъкидлаш жоизки, ўрта аср муаллифлари бир овоздан хоразмшоҳ Такашни ўз халқига адолатли ҳукмдор, одатдан ташқари қобилият соҳиби, буюк дипломат ва кучли лашкарбоши бўлганлигини қайд этишади. 

1844 йил(бундан 177 йил олдин) – Қўқон хони Шералихон (1842–1845) Ниёзмуҳаммад Неъмат бошлиқ дипломатик элчиларни Семипалатинскка жўнатди (бошқа маълумотларга кўра элчилар 3 июль куни жўнатилмаган, балки улар шу куни Семипалатинскка етиб борганлар). Хон мазкур элчилар 1841–1842 йилларда Россияга юборилган Муҳаммад Халил бошчилигидаги дипломатик элчилар бошлаган ишни давом эттиришларини билдирган. Шералихон Қўқон хонлиги билан Россия ўртасида шартнома тузилиши истагида эканини маълум қилган.

1918 йил (бундан 103 йил олдин) – Тошкентнинг “эски” шаҳар қисмида терапевтик йўналишдаги умумий касалхона очилди. Тарихчи Муҳаббат Маҳмудованинг қайд этишича, ўша йилнинг баҳорида ўлканинг барча вилоятларида тошма тиф касаллиги тарқалгани ҳамда июнь ойида вабо касаллиги хавфи муносабати билан 60 ёшдан ошган ва ҳарбий хизматдан озод барча врачларга сафарбарлик эълон қилинган эди. Юқоридаги касалхона ҳам мазкур ишлар натижасида очилган. 

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, ўрта асрларда юртимиз ҳудудида фаолият кўрсатган Абу Али ибн Сино ва унинг изидан борган кўплаб улуғ ҳакимлар ички касалликлар (терапия) бўйича етук мутахассислар ҳисобланиб, тиббиётнинг терапия йўналиши ривожланишига ўзларининг ҳиссаларини қўшган. XX аср бошларида терапия соҳаси тиббиётнинг асосий ташхис қўйувчи ҳамда даволовчи йўналишга айланган.

1927 йил (бундан 94 йил олдин) – Қорақалпоғистон Республикасидаги Беруний, Тўрткўл, Қўнғирот, Чимбой; Навоий вилоятидаги Томди туманлари ташкил этилди.

2018 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонунда қайд этилишича, медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланади.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
 3 июль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни