Ўзбекистондаги Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар бир гуруҳ журналист ва блогерлар билан давра суҳбати ўтказди.

Учрашувда Туркия элчиси ва элчихона мутасаддилари журналист ва блогерлар саволларига батафсил жавоб берди. Шу билан бирга, пандемия даврида бошланган “Safe tourism” (Хавфсиз туризм) лойиҳаси тўғрисида маълумот берилди. Унда айтилишича, бугунга қадар 6 маротаба медиа-тур ўтказилган бўлиб, унда 43 нафар журналист ва 6 нафар блогер иштирок этган. Ушбу лойиҳа 2022 йил якунигача давом этади.  

 — Юртингизда жорий йил март ойидан фаолиятимни бошладим. Илк кунларданоқ мамлакатдаги ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилдим. Бугунги тадбирдан асосий мақсад ҳам журналистларни тинглаш, уларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари, таклифлари асосида янги режалар тузиш. Ўйлайманки, бу ҳамкорлик келгусида янада мустаҳкамланиб боради, — дейди Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Олган Бекар.  

 Тадбир давомида Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровнинг таъкидлашича, 2021 йилги ташкилот ҳаракат дастури доирасида Туркия элчихонаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Мустақиллиги байрами арафасида бир гуруҳ турк журналистларининг юртимизга ташрифини ташкил этиш, уларни ота юрт деб билувчи қадимий шаҳарлар билан, шунингдек, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш ҳам кўзда тутилмоқда. Турк миллий дастурхони атрофида ўтказилган очиқ суҳбатда икки халқнинг турли соҳалардаги алоқалари ва бу жараёнда журналистларнинг ўрни хусусида батафсил фикр-мулоҳазалар алмашилди.  

 — Press Breakfast/Press Lunch — бу жамоатчилик билан алоқаларда муҳим ва самарали формат. Шу ўринда Туркия элчихонаси жамоатчилик, ОAВ вакиллари билан муносабатларда қизиқарли ва самарали усуллардан фойдаланаётганини алоҳида эътироф этиш жоиз, — дейди тадқиқотчи-журналист Гулмира Шукурова.  

 Давра суҳбати якунида элчихона ва ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди ва бу борадаги таклифлар ҳамда мулоҳазалар кўриб чиқилиши алоҳида эътироф этилди.  

 Юлдуз Ўрмонова,  

 Нозимжон Мардонов,  

 ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия элчиси ОAВ вакиллари билан учрашув ўтказди