Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Миллий матбуот марказида "Янги Ўзбекистон журналистикаси: замонавий ёндашувлар ва анъаналар давомийлиги" мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, босма ва интернет нашрлар, телерадиоканаллар раҳбарлари, журналист ва блогерлар, соҳага қизиққан ижодкорлар иштирок этган тадбирда Президентимизнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида фикр алмашилди.  

 Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан миллий масс-медиа соҳаси ривожига жиддий эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Қайд этилганидек, янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида оммавий ахборот соҳасида ҳам туб ўзгаришлар юз бераётир. Оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсири, фаолият самарадорлиги, таъсирчанлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, соҳа ходимлари меҳнатини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш устувор вазифа бўлиб келмоқда.  

 Кейинги йилларда соҳага оид 12 та қонун ҳужжати қабул қилинди. Ахборот хизматлари тизими тубдан янгиланди. Бу йил ташкил этилганининг 65 йиллиги нишонланадиган миллий телевидение фаолиятида ҳам жиддий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги, замонавий платформаси марказий телеканалларда намойиш этилаётган кўрсатувларни бутун мамлакатимиз ҳамда дунёнинг 100 дан зиёд давлатларига узатиш, ижтимоий тармоқларга фаол жойлаштириш имконини бермоқда.  

 Айни пайтда нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари, газета ва журналлар, нашриёт ва босмахоналар сони тобора ортмоқда. Интернет журналистикаси тобора ривожланмоқда. Мамлакатимизда фаолият юритаётган 1 минг 893 та оммавий ахборот воситасидан 638 таси ёки 33,7 фоизи Интернет нашрлари - веб-сайтлар сифатида рўйхатдан ўтган.  

 Соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам доимий эътиборда бўлиб келмоқда. Яқинда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, журналистика йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайдиган Ўзбекистон Миллий университети, Жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Самарқанд давлат чет тиллари институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.    

 Тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига табриги ҳар бир журналист, медиа тузилма, таҳририятлар, ижодий жамоалар учун муҳим дастуриламалдир. Айни пайтда соҳадаги камчиликлар, муаммоларни биргаликда, ҳамжиҳатлик билан ҳал этиш долзарбдир.  

 Давра суҳбатида миллий масс-медиа соҳасида йиллар давомида эришилган анъана ва мактаблар, илғор иш тажрибасини сақлаб қолиш, холислик ва ҳаққонийлик принциплари, қонун талабларига қатъий риоя этиш, фуқаронинг шаъни ва ғурури, унинг ўз мустақил фикрга эга бўлишини ҳурмат қилиш, юксак профессионал маҳорат журналистлар учун доим асосий фаолият мезони бўлмоғи керак.  

 Тадбирда бир гуруҳ журналистларга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг аъзолик гувоҳномаси топширилди.  

[gallery-3000]

 Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистика масъулият демакдир