
2 июль – бутун дунёда Халқаро спорт журналистлари куни сифатида кенг нишонланади. Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳам мазкур сана муносабати билан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерларни мусобақа майдонига чорлайди.
Мусобақа жорий йилнинг 4 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Қуёшли” оромгоҳида ташкил этилади. Барча жамоаларнинг шу куни эрталаб соат 8:00 га қадар “Қуёшли” оромгоҳига етиб келиши ва мандатдан ўтишлари сўралади.
ОАВ ходимлари ва блогерлар ўртасидаги мусобақада эркаклар ҳамда аёллар жамоа бўлиб иштирок этади. Блогерлар якка тартибда фаолият кўрсатишини инобатга олган ҳолда уларнинг терма жамоа бўлиб, таҳририятлар ҳам бирлашган жамоа шаклида қатнашишларига рухсат берилади.
Мусобақада қатнашиш истагини билдирган жамоалар 3 июль куни соат 17:00 га қадар ўз талабномаларини телеграм мессенжери орқали қуйидаги телефон рақамларига тақдим этиши сўралади:
+998 99 809-40-25,
+998 99 482-52-12.
Дарвоқе, иштирокчиларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда мусобақада қатнашиш истагини билдирган ҳар бир ОАВ ходими ва блогер ПЦР тест топширган бўлиши лозим.