Андижон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан даъвогар «Ҳамкор инвест лизинг» масъулияти чекланган жамиятига жавобгар қурилиши ишлари билан шуғулланувчи хусусий корхонадан 36 млн. 517,2 минг сўм муддати ўтган қарз фоизи, 6 млн. 38,9 минг сўм пеня, 8 млн. 816.,1 минг сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Мазкур ижро варақасига асосан Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган.  

 Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор «Марғилон мукаммал бино» хусусий корхонаси раҳбари томонидан қарздорлик қонунда белгиланган ихтиёрий муддатда бартараф этилмаганлиги сабабли корхона номига расмийлаштирилган “Malibu” автомашинасига нисбатан қидирув эълон қилинган.  

 Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси қидирув инспекторлари томонидан йўл-патруль хизмати ходимлари ўзаро ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 26 июнь куни “Malibu” автомашинаси Марғилон шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ушланиб, жарима майдончасига олиб кирилган.  

 Қидирувдаги автомашинанинг ушланиши қарздор тарафнинг масъулиятини ошириб, ижро варақасида кўрсатилган қарзларни тўлиқ бартараф этишларига туртки бўлди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарзни тўлашдан бош тортганлик учун “Malibu” автомобили хатланди