Бош прокуратура “Yer nazorati” телеграм-боти ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида “Yer nazorati” махсус телеграм-бот дастури ишга туширилди.
Ушбу (@YerNazoratBot) телеграм боти орқали фуқароларимизда ўз ҳудудидаги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан тезкор маълумот бериш имконияти пайдо бўлди.
Бош прокуратура ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган ватандошларимизни жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга чақирди. Унутманг, ернинг ҳар бир қаричи – сизу бизнинг, халқимизнинг мулкидир!
ЎзА