Ерлар очиқ аукционга қўйилса, бунда фақат пулдорлар ёки катта тадбиркорлар ютиб чиқмайдими? Кичик бизнес субъектлари ёки янги бизнес бошламоқчи бўлган лекин катта сармояси бўлмаган шахслар аукцион орқали ер олишга қийналиб қолмайдими?

Бу каби саволлар кўпчиликни ўйлантирмоқда.  

Чунки Президентимизнинг шу йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши белгиланди.  

Юқоридаги саволлар билан Бош прокуратуранинг иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори Азим САТТОРОВга мурожаат қилдик.  

– Президентимизнинг фармони ер участкалари ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этишга қаратилган, – дейди А.Сатторов. – Ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш мақсади қўйилган.  

Ер ажратиш масаласи маълум мансабдор шахслар ихтиёрида бўлгани боис бу соҳада жуда кўп қонунбузарлик, талон-тарожлик ва коррупция ҳолатлари содир этилган.

Ўзбекистон асосан аграр мамлакат сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш орқали халқимиз фаровонлигини таъминлайди ва эскспортни амалга оширади. Бироқ амалда минг-минглаб суғориладиган, яъни қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган ер майдонлари бошқа мақсадларда ишлатилгани, турли қурилиш ишлари амалга оширилгани сир эмас.

Ерлардан шу каби ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш учун шаффоф, очиқ аукцион орқали ерларни реализация қилиш тартиби жорий этилмоқда.

Тўғри, юқоридаги каби саволлар ҳам пайдо бўлмоқда ва бу мутлақо асоссиз, деб ҳам бўлмайди. Чунки аукцион ўтказиш билан боғлиқ муаммолар ҳам йўқ эмас.

Фармон билан эса ер муносабатлари билан боғлиқ жуда катта ишларни амалга ошириш белгиланган. Фармон номидан ҳам англаш мумкинки, ҳужжатнинг асосий мақсади тенглик ва шаффофликни таъминлаш. Шу мақсадга қаратилган қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Айниқса, аукцион ўтказишда қонунийликни таъминлаш бўйича назорат кучайтирилади.

– Ер билан боғлиқ электрон онлайн-аукционлар 1 августдан бошлаб амалга оширилиши белгиланган. Бунгача ерлар эски тартибда ажратиладими, яъни талон-тарож қилишмайдими?

– Президентимиз фармони қабул қилиниши билан ер ажратиш билан боғлиқ барча жараёнлар тўхтатилди. Ҳокимликларда мавжуд бўлган ер ажратишга оид ҳужжатлар, реестр дафтарлари йиғиштириб олинди. Ҳозирда улар бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.  

Шу ўринда фармоннинг афзалликларига тўхталиб ўтсам. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли турар ва нотурар бино ва иншоотлар жойлашган ер участкаларига хусусий мулк ҳуқуқи сифатида хусусийлаштиришни амалга ошириш кафолати таъминланади ва ер участкаларини фуқаролик муомаласига киритиш шароити яратилади.  

Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар  ва мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кучайтирилади.  

Белгиланган норма талабларида қарама-қаршиликлар  ва тўқнашувлар бартараф этилади.  

Ер участкалари айланмаси ва улардан фойдаланишнинг замонавий бозор механизмини амалга ошириш, шунингдек, ер ресурсларини бозор айланмасига киритиш ва уларни бозор муносабатларининг объекти ва воситасига айлантириш механизми жорий этилади.  

Ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш тизими яратилади. Муҳими, ер соҳасида коррупция ҳолатлари бартараф этилади.  

2021 йил 1 августдан бошлаб янги тартибга кўра, туман (шаҳар) ҳокимларининг ер участкалари бериш, уларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш (шу жумладан, судлар томонидан) ва ерларнинг назоратини олиб бориш ваколатлари бекор қилинади.  

Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилмоқда: хусусий сектор учун – мулк ва ижара ҳуқуқини, давлат ташкилотлари учун – доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади; мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш амалиёти бекор қилинади.  

Демак, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда фуқаролар барча турдаги (турар жой ва нотурар жой мақсадлари) қурилишлар учун фақат онлайн аукционда ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи сифатида сотиб олишга эга бўлади. Бу дегани, энди ҳокимият органларига ер участкаси сўраб ариза билан мурожаат қилиш амалиёти тўлиқ тўхтатилади.  

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижара ҳуқуқи билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан очиқ электрон танлов асосида берилиши амалиёти йўлга қўйилади.  

– Ижтимоий ёки стратегик аҳамиятга эга субъектларга ер участкалари олишда имтиёз бўладими? Ер бўйича инвесторларга қўйилаётган талаблар уларга қулайлик яратадими?  

– Албатта, ижтимоий аҳамиятга эга субъектларга ер участкаларини танловсиз бериш назарда тутилган. Жумладан, давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таклифига асосан ер берилади.  

Агросаноат кластерларига – ер норматив қийматининг 2 бараварига тенг маблағ депозитга қўйилганда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги таклифига асосан, йирик инвестиция лойиҳаси ташаббускори (энг яхши таклифни танлаш (“swiss challenge”) орқали аниқланган)га – лойиҳа қиймати камида 10 миллион доллар (ер майдонига мос равишда ошиб боради) бўлганда ва олдиндан камида 10 фоизини депозитга қўйганда ер ажратилади.  

– Ер ресурсларидан қонуний фойдаланиш бўйича қандай назорат олиб борилади?  

– Ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатларни тўплаш ва кўриб чиқиш жараёни “Е-ерназорат” ахборот тизими орқали юритилади.  

Ер тоифасидан қатъий назар, барча турдаги ер ва бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади.  

Кадастр органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳамда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.  

Прокуратура органлари ҳам ерга оид қонунийлик таъминланиши, фармон амалиётга тўлиқ жорий этилиши бўйича изчил ишларни амалга оширмоқда ва бу давом эттирилади.

ЎзА мухбири  

Норгул АБДУРАИМОВА  

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерлар очиқ аукционга қўйилса, фақат пулдорлар ютиб чиқмайдими?