Бухоро вилояти Ромитан тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 21 июнь куни соат 20:00 дан 22 июнь куни соат 06:00 га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс Хитой Халқ Республикаси фуқароси 1976 йилда туғилган фуқаро Б.B. раҳбарлик қилиб келаётган туманнинг Қоқиштувон қишлоғида жойлашган Хитойнинг йўл қурилиш корхонаси идораси биносига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан сейф ва ушбу сейф ичида бўлган 60 минг АҚШ доллари, 20 минг Хитой юани ва 56 миллион сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабар асосида, зудлик билан жиноят иши қўзғатилди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Мансур Қодиров ҳамда тергов бўйича ўринбосар полковник Оқил Ҳасанов раҳбарлигида, ички ишлар бошқармаси ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи тузилди. Кечиктириб бўлмас суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказилиши натижасида жиноят фош этилди.

Аниқланишича, ушбу жиноятни Ромитан тумани Қоқиштувон маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро П.С. ва унинг маҳалладоши 1974 йилда туғилган фуқаро Х.У. бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб содир этганликлари маълум бўлди. Гумон қилинувчилардан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди ва жабрланувчи фуқаро Б.B. раҳбарлик қилиб келаётган Хитой Халқ Республикасининг йўл қурилиш корхонасига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланди.

Ҳозирда гумон қилинувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Катта миқдордаги пул маблағларини ўмарган жиноий гуруҳ қўлга олинди