Ходим ишдан бўшашни истамаганда ҳам меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинми?

– Савол: Ходим ишдан бўшашни истамаганда ҳам меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинми?  

– Жавоб: Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 97-моддасига кўра, меҳнат шартномаси тарафлардан бирининг ташаббуси ёки тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ҳам бекор қилиниши мумкин. Хусусан, меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин (100-модда):  

- ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги. Aввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади;  

- ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги. Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда ҳам меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин:  

- шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда,  

- ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса.  

Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юридик клиника