Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Қ. давлат рўйхатидан ўтмасдан яширин цех ташкил қилиб, “Аммofоs-Махам Ammophos” номи остидаги қалбаки ёрлиқлардан фойдаланиб, сотиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Воқеа жойидан 1 дона қадоқлаш дастгоҳи ва 35 қоп минерал ўғит тайёрлашда қўшиладиган хом ашё ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, фуқаро Н.Қ. “A.K.” МЧЖ раҳбари Ш. билан олдиндан тил бириктириб, яширин цехда ишлаб чиқарилган сифат сертификати бўлмаган “Аммофос” минерал ўғитини сохта ҳужжатлар орқали 46,8 миллион сўмга сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада қалбаки минерал ўғит ишлаб чиқараётган яширин цех фаолияти фош этилди