Айни вақтда Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ҳамда Венгриянинг туризм масалалари бўйича вазирлари иштирок этмоқда.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов йиғилишда еттита таклифни илгари сурди. Жумладан, у давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этиш,
туркий давлатларнинг ягона маданий ва туризм тадбирлари тақвимини яратиш, Бобурийлар сулоласи бошланган қадимги Ахсикент қалъаси ҳудудида “Туркий овоз” қўшиқ ва куй фестивалини ташкил этишни таклиф қилди.
Ўзбекистон томони Туркий дунё ва халқларининг ривожланишида ўзининг алоҳида ўрнига эга, Ипак йўли равнақига муҳим ҳисса қўшган Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида қўллаб- қувватлаш таклифини илгари сурди.
М. Сулаймонов,
М. Қодиров (сурат),ЎзА