Қўқон шаҳридаги Жомеъ мажмуасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм масалалари вазирларининг VI-йиғилиши бошланди.

Илк бор юртимизда ташкил этилаётган мазкур нуфузли тадбирда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Бош котиби Бағдат Амреев, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Ўзбекистондан туризм вазирлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов меҳмонларни кутиб олди. Йиғилишнинг очилишида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг бу галги йиғилиши туризмда янги босқични бошлаб бериши таъкидланди.

–Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган бугунги Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзо мамлакатларининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI-йиғилиши учун айнан Қўқон шаҳри танлангани албатта, бежиз эмас, – дейди Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари А. Абдуҳакимов. –Биринчидан, икки минг йиллик шонли тарихга эга бу шаҳар Туркий дунёнинг маданият, санъат, илм-фан, адабиёт, дин, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик марказларидан бири саналади. 

Қўқон ҳудудида туркий халқларнинг уруғ ва қабилалари, жумладан, манғит, қалмоқ, уйғур, қорақалпоқ, қипчоқлар ва бошқалар бирга ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришган. Шаҳар илм-маърифатнинг ўчоғи, ХХ аср бошларида туркий тилда сўзлашувчи миллатларни бирлаштириш йўлида тузилган “Туркистон мухторияти”нинг сиёсий маркази ҳамда жадидлар ҳаракати етакчилари фаолият олиб борган маскан ҳисобланади.  

Шунингдек, шаҳар ўз даврида (18-19 асрларда) адабий марказ бўлиб, бу ерда 200 нафардан ортиқ шоир ва шоиралар, жумладан, Гулханий, Махмур, Ғозий, Муқимий, Фурқат ҳамда Анбар Отин, Зийнат, Нодира, Увайсий каби улуғ ижодкорлар фаолият олиб борган. Уларнинг асарлари асосан туркий тилда яратилиб, ўз замонида туркий халқлар улардан баҳраманд бўлган. Шундай экан, ишончим комил, бугунги Қўқон шаҳрида ўтказилаётган йиғилишимиз ҳам Туркий давлатларнинг нафақат туризм, балки маданият, илм-фан, ёшлар ва бошқа муҳим соҳалардаги алоқаларини янги даражага олиб чиқади.

Йиғилишда Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни кўпайтириш масалалари , шунингдек, "Замонавий Ипак йўли" қўшма сайёҳлик лойиҳаси ва "Ипак Йўли туризм пойтахти" ташаббуси муҳокама қилинмоқда.

М. Сулаймонов,

М. Қодиров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирлари жам бўлди