Мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги 'лчихонаси кўмагида ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ва “Ҳиндистон – Ўзбекистон” дўстлик жамияти вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров, “Ҳиндистон – Ўзбекистон” дўстлик жамияти раиси Анил Шастри, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов иштирок этиб нутқ сўзлади.

Томонлар мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги маданий-гуманитар ришталарнинг узоқ тарихи, бугунги кундаги ҳамкорлик муносабатларидаги юқори аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Бу йўналишда икки томонлама алоқалар ривожини янада жадаллаштиришга қаратилган амалий қадамлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Хусусан, ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ва дўстлик жамияти ўртасида ўзаро делегациялар алмашувини йўлга қўйиш, тегишли йўналишдаги тадбирларда фаол иштирок этиш, қўшма нашрлар ва бошқа ўзаро фойдали лойиҳалар устида ишлаш имкониятлари ўрганилди.

Учрашув якунида мазкур соҳаларни қамраб олган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ва “Ҳиндистон – Ўзбекистон” дўстлик жамияти ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди