Аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионатининг 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ташкил этилган бешта учрашувнинг тўрттасида йирик натижалар қайд этилди. Навоийда «Қизилқум» «Бунёдкор» жамоасини қабул қилди. Аслида айнан шу ўйинда йирик натижа юз бериши кутилганди. Сабаби аён – навоийликлар айни пайтда атиги тўрт очко билан аутсайдер бўлиб турибди. Бунинг устига биринчи даврадан кейин Амина Шодиева, Лайло Ташева, Азиза Давлатова каби тажрибали футболчилар жамоани тарк этишди.

Биринчи бўлимда кутилганидек «қалдирғочлар» мезбонлар дарвозасига тўртта гол уришди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ўйинида жонланиш сезилди. Ҳаттоки рақибига қарши «прессинг» қўллаб ҳам кўрди. Бу эса натижада ҳам ўз аксини топди – иккинчи бўлимда бор-йўғи битта тўп ўтказиб юборишди, ўзларида юзага келган хавфли вазиятлардан эса фойдалана олишмади. Мазкур турда кутилмаган ҳисоб дея АГМКнинг «Пахтакор»га имкониятни бой берганини айтиш мумкин. Ваҳоланки, биринчи бўлим якунига кўра олмалиқликлар ҳисобда олдинда боришаётганди. «Севинч», «Сўғдиёна» ҳатто «Локомотив»нинг «Бухоро» устидан ғалаба қозонишига эса биров шубҳа қилмаётганди...

Аёллар Олий лигаси. 10-тур

22 июнь, сешанба

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР – 0:5 (0:4)

Навоий. «Ёшлик» стадиони. 85 томошабин.

Голлар: Людмила Карачик (3), Дилдора Нозимова (12, 27), Назима Эргашева (23), Саида Галмова (90)

ПАХТАКОР – АГМК – 3:2 (1:2)

Тошкент. «Чилонзор» стадиони. 42 томошабин.

Голлар: Зумрад Назарова (3, 49), Мадина Воҳидова (77) – Мафтуна Панжиева (12), Мардона Алматова (43)

НАВБАҲОР – СEВИНЧ – 0:4 (0:1)

Наманган. «Футбол маҳорат мактаби» академияси майдони. 85 томошабин.

Голлар: Феруза Бобохўжаева (25), Мафтуна Шоимова, 52, 87), Нилуфар Қудратова (90+4)

ЛОКОМОТИВ – БУХОРО – 4:1 (1:0)

Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 21 томошабин.

Голлар: Фазилат Баҳромова (33), Дилдора Эргашева (51), Жесика Кручинина (61), Жасмина Абдуғаниева (82) – Шахзода Рашидова (54)

СЎҒДИЁНА – МEТАЛЛУРГ – 6:0 (4:0)

Жиззах. «Сўғдиёна» клуби қароргоҳи майдони. 45 томошабин.

Голлар: Алберта Аҳиалей (6), Зарина Маматкаримова (12), Диёра Хабибуллаева (21, 39), Фусеина Мумуни (47), Махлиё Назарқулова (88).

10-турдан кейин «Сўғдиёна» жамоаси 28 очко билан карвонбошилик қиляпти. «Бунёдкор» 26 очко билан иккинчи, «Севинч» 22 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди. Кучли олтиликдаги жамоалар - АГМК (16 очко), «Металлург» (13 очко), «Навбаҳор» (10 очко). «Пахтакор» ва «Локомотив» 8 очкодан 7 ва 8-ўринларда боришяпти, «Бухоро» 6 очко билан 9-ўринни банд этган. Аутсайдер «Қизилқум»да атиги тўрт очко бор.

Тўпурарлар баҳсида «Сўғдиёна» вакиласи Диёра Хабибуллаева 18та гол билан еткачилик қиляпти. «Бунёдкор» ҳужумчиси Дилдора Нозимованинг голлари 16 тани ташкил этяпти. Людмила Карачик («Бунёдкор») ва Мумуни Фусеина («Сўғдиёна») ҳисобида 13 тадан гол бор.

Чемпионатнинг 11-тури 27 июнга белгиланган.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар футболи. Беш ўйиндан тўрттасида йирик натижалар қайд этилди