“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда фаолият олиб бораётган бухгалтер-кадрлар малакасини ошириш ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га ўтиш жараёнини жадалаштириш бўйича семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Жамият ва жаҳонда етакчи “BIG FOUR” гуруҳига кирувчи “KPMG” халқаро аудиторлик компанияси иштирокида ташкил этилаётган ушбу ўқув “Навоий ИЭС” АЖ базасида бўлиб ўтди. Шунингдек, унда “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ва унинг таркибига кирувчи барча корхоналарда фаолият олиб бораётган бухгалтер-кадрлар Microsoft teams платформаси орқали онлайн режимда иштирок этди.

– Лойиҳа Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан биргаликда электр энергияси ишлаб чиқариш тизимини иқтисодий-моливий қўллаб қувватлаш бўйича эришилган келишувлар доирасида ташкил этилдин - деди “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти бош бухгалтери Азимжон Аҳмаджонов. 

– Тренинг якунида бухгалтерлар нафақат назарий билимлар, балки амалий кўникмаларга ва халқаро доирадаги тажрибага ҳам эга бўлади.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА

тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Семинар-тренинг МҲХСга ўтиш жараёнини жадаллаштиради