Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 июндаги Фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ташкил этилди.

Миллий комиссия раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал САИДОВ билан янги тузилманинг мақсади, вазифа ва ваколатлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим барчанинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда бирламчи аҳамият касб этади, – деди А.Саидов. – Бундай таълим демократик жамият қуриш мақсадида ҳуқуқлар, эркинликларни англаб етиш ва улардан фаол фойдаланиш, мажбуриятларга амал қилишни назарда тутувчи инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим инсонларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жабҳаларда, умуман, ўз ҳаётига дахлдор бўлган қарорларни қабул қилишнинг барча жараёнларида тўлақонли иштирокини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.

– “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим” тушунчасини кенгроқ шарҳлаб берсангиз.

– Маълумки, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси эълон қилингандан сўнг халқаро ҳамжамият инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тан олди ва уларга риоя этилишини халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрлари ва механизмлари орқали тарғиб қилишни бошлади. 

Ушбу ҳуқуқлардан бири – таълим олиш ҳуқуқи инсоннинг барча ҳуқуқларидан фойдаланиш учун бошланғич нуқтадир. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимга инсон ҳуқуқлари бўйича таълим, ушбу ҳуқуқлар тўғрисида билиш ҳуқуқи ва жамоаларимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилишнинг усуллари ва воситалари киради. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия барча ёшларни қамраб оладиган ҳаётий жараёндир.

Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим нормалари кўплаб халқаро ҳужжатларга киритилган. 2011 йил декабрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим тўғрисидаги декларацияси қабул қилинган. Мазкур Декларацияда белгиланганидек: биринчидан, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси таълим олиш ва ўқитиш орқали инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишга кўмаклашиши лозим.

Иккинчидан, ҳар бир инсон таълим олиш ҳуқуқига эга ва таълим инсон шахсини ҳар томонлама ривожлантириш, қадр-қимматини ҳис этиш, барча кишиларга эркин жамиятнинг фойдали иштирокчилари бўлиши, барча миллатлар, ирқий, этник ёки диний гуруҳлар ўртасида ўзаро тушуниш, бағрикенглик ва дўстликни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши керак. 

Декларация аъзо давлатларга инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбияни таъминлаш масъулиятини юклайди. Бу йил БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганига 10 йил тўлади.

– Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастури ҳақида ҳам мухтасар маълумот берсангиз.

– БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим тўғрисидаги декларацияси қабул қилингунига қадар, яъни 2004 йил 10 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастури эълон қилинган. Бундан мақсад – барча давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бизнес секторида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим дастурларини амалга оширишга кўмаклашишдир.

Ҳозирги вақтгача ушбу Дастурнинг қуйидаги учта босқичи амалга оширилди. Биринчи босқич: 2005-2009 йиллар – мактабларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим жараёнларини қамради. Иккинчи босқич: 2010-2014 йиллар – олий таълим тизими, шунингдек, ўқитувчи-мураббийлар ва давлат хизматчилари учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимга бағишланди. Учинчи босқич: 2015-2019 йиллар – оммавий ахборот воситалари вакилларига инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим берилди. 

Ўз навбатида, 2020-2024 йилларда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда. Янги босқич инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

– Мамлакатимизда бу борада қандай натижаларга эришилди?

– Кейинги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳаси, шу жумладан, ушбу йўналишдаги таълимни такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар қилинди. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантиришга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Олий Мажлис томонидан 2019 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури қабул қилинган. Қонунчилик палатаси ва Сенат Кенгашлари томонидан 2019 йил 15 июлда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури ижроси юзасидан «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Инсон ҳуқуқларининг умумий маданиятини шакллантириш мақсадида қабул қилинган мазкур «Йўл харитаси» 24 банддан иборат. Ушбу қўшма ҳужжат ижросини 2021 йил декабрга қадар таъминлаш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги Фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси тасдиқланди. Бу муҳим қадамнинг замирида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсади мужассам.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг ижросини таъминлашга қаратилган “Йўл харитаси” 78 банддан иборат бўлиб, 2020-2025 йилларда амалга оширилиши белгиланган. Миллий стратегия ижроси доирасида олий ўқув юртлари учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари жорий этиш вазифаси кўзда тутилган.

2020 йил августида БМТ шафелигида ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Самарқанд халқаро форуми муваффақиятли ўтказилди. Президентимиз БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида илгари сурган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини қабул қилиш ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган шу каби изчил натижалари туфайли Ўзбекистон 2021-2023 йилларга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланди.

Дарвоқе, куни кеча БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг 2020 йилдаги фаолияти ҳисоботи эълон қилинди. Ҳисоботда БМТ тизимидаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи органларнинг бир йиллик фаолияти билан боғлиқ маълумотлар келтирилган бўлиб, коронавирус инқирози бу борадаги ишларга салбий таъсир кўрсатгани алоҳида қайд этилган.

– Мазкур Ҳисоботда Ўзбекистон билан боғлиқ қандай муҳим маълумотлар бор?

– Ҳисоботда Ўзбекистон билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик муносабатлари ижобий баҳоланган. Мамлакатимиз демократлаштириш, БМТнинг устав ва шартномавий органлари доирасида инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича зиммасига олган халқаро мажбуриятларини бажариш, шунингдек, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш соҳаларида эришган натижалари билан халқаро майдонда тез-тез эътироф этилаётган илғор давлатлар сафидан жой олгани таъкидланган.

БМТ Олий комиссари Ўзбекистонда Маърузалар тайёрлаш ва БМТ тегишли институтларнинг тавсияларини бажариш бўйича миллий механизм яратилганини юқори баҳолаган. Ўзаро ҳамкорликда ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида ишлаб чиқилган ННТ фаолияти тўғрисидаги кодекс лойиҳасига ҳам ижобий баҳо берилган.

Энг асосийси, пандемия шароитига қарамай, мамлакатимизда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси билан ҳамкорликда 2020 йилда тегишли хизматлар ходимларининг малака ва салоҳиятини ошириш ишлари изчил давом эттирилгани алоҳида қайд этилган.

Хусусан, биринчидан, 200 та миллий субъект – карантин чораларига амал қилган шароитда одил судлов имкониятларидан фойдаланиш, иккинчидан, 25 нафар ҳуқуқшунос – эркинлик ҳуқуқи, одил судлов, қийноқлардан ҳоли бўлиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро механизмларидан фойдаланиш ва миллий судларда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш, учинчидан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 400 нафар ходими – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси хабарномалари билан ишлаш тартиб-таомилларини ўрганиш, тўртинчидан, 44 нафар мутахассис – инсон ҳуқуқлари соҳаси билан шуғулланадиган фуқаролик жамияти ташкилотларининг фаолияти ҳисобдорлиги ва мониторингини амалга ошириш борасида тажриба оширган. Бешинчидан, 180 нафар киши – Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция в Барқарор ривожланиш мақсадларини амалда татбиқ этиш доирасида ўтказилган семинарларда иштирок этган.

Ҳисоботда Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси кўмагида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий ҳисоботи механизми доирасида берилган тавсияларнинг бажарилиши бўйича ўз оралиқ маърузасини тайёрлашга эришган саноқли давлатлардан бири экани ҳам эътироф этилган.

– Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия қандай вазифа ва ваколатларни амалга оширади?

– Бу ҳақда сўз борганда, авваламбор, ушбу Миллий комиссия давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида ташкил этилганини таъкидлаш лозим. Комиссия аъзолари сафида Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар, Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Омбудсман, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, ННТ ва ОАВ вакиллари, шунингдек, ҳудудлардаги раҳбарлар бор.

Миллий комиссияни тузишдан кўзланган асосий мақсад – барча учун универсал бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш нормалари ва тамойиллари, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилишнинг халқаро кафолатлари тўғрисидаги хабардорликни, шунингдек, ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада оширишдир.

Президент Фармойишида Миллий комиссиянинг барча вазифа ва ваколатлари аниқ белгилаб берилган. Шу асосда 21 июнь куни Вазирлар Маҳкамасида Миллий комиссиянинг дастлабки йиғилишини ўтказдик. Унда Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, олий таълим муассасалари ректорлари, Ўзбекистоннинг Нью-Йорк, Париж ва Женева шаҳарларида жойлашган БМТ, ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий ваколатхоналари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Бир ой муддатда халқаро шартномалар нормалари ва стандартлари, БМТнинг ҳуқуқни ҳимоя қилувчи тузилмалари тавсиялари ҳамда Ўзбекистон жамиятининг тарихий, миллий ва маданий қадриятларини инобатга олган ҳолда, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини ишлаб чиқиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Миллий комиссия аъзолари ва маъсул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари Миллий таълим дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

– Акмал Холматович, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим билан боғлиқ қандай муаммолар мавжуд?

– Бу ўринда юқорида тилга олинган икки муҳим ҳужжат, яъни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ижросини таъминлашга қаратилган ҳар икки “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси устидан доимий мониторинг олиб борилаётгани ҳақида қисқача тўхталиш лозим, деб ўйлайман.

Хусусан, жорий йилнинг апрель-май ойларида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан олий ўқув юртлари, лицей ва техникумларда “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари” ва “Бола ҳуқуқлари”га оид ўқув курслари ва дарсликлар жорий этилганлиги ҳолати ҳамда мазкур мавзуларнинг ўқитилиш сифатини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди. 

Бунинг учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилди. Мониторинг ўтказиш учун анкета сўровномалари ишлаб чиқилди.

Мониторинг Наманган, Хоразм, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида фаолият олиб бораётган муайян олий ўқув юртлари ҳамда техникум ва академик лицейларни қамраб олди. Янада аниқ қилиб айтганда, ушбу таълим муассасаларининг 248 нафар профессор-ўқитувчиси ва 456 нафар талаба ўртасида сўров ўтказилди.

Олий ўқув юртларида ўтказилган мониторингда шу ҳолат яққол аён бўлдики, “Инсон ҳуқуқлари” махсус курсини олий таълим тизимида ҳуқуқшунос мутахассислар эмас, балки асосан тарихчилар ёки фалсафа ўқитувчилари ўқитаётган экан. Мисол учун, Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчилари билан суҳбат давомида ҳам мазкур махсус курсни ҳуқуқшунос мутахассислигига эга бўлмаган мутахассислар ўқитаётгани муаммо сифатида кўтарилди.

Шу билан бирга, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан барча олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига 2020 йил 24 сентябрда юборилган хатга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий университети томонидан ишлаб чиқилган “Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича махсус курс” ўқув дастури бўйича 2020/2021 ўқув йилининг 1-семестрида, ўқув машғулотларидан ташқари соатлар доирасида махсус ўқув курси ташкил этилиши керак эди. Шунингдек, расмий хатда ўқув жараёнига тегишли малакага эга профессор-ўқитувчиларни жалб этиш вазифаси берилганди. 

Лекин, афсуски, олий ўқув юртларининг проректорлари билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида бу ишлар олий таълим муассасаларининг айримларида ҳалигача ташкил этилмаганлиги маълум бўлди. Масалан, Наманган давлат университети, Самарқанд давлат университети, Самарқанд медицина-ветеринария институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали шулар жумласидандир.

Мазкур олий ўқув юртларида “Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича махсус ўқув курси”ни ўқитиш юзасидан молиявий манбалар белгиланмаган. Шу сабабли махсус курсни ўқитиш имконияти бўлмаган. Бундай салбий ҳолат мониторинг жараёнида яна бир бор исботини топди. Яъни, анкетанинг “Сиз фаолият кўрсатаётган муассасада “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Ҳуқуқшунослик”, “Ўзбекистон Конституцияси”, "Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича фанлар (курслар) киритилганми?”, деган саволга жами 248 нафар респондентдан атиги 50 нафаригина ижобий жавоб берган.

– Мониторингда айни соҳадаги яна қандай муаммолар аниқланди?

– Масалан, мониторинг анкетасига киритилган “Аёл ҳуқуқлари” ва “Бола ҳуқуқлари” асосан қайси фанлар доирасида ўрганилади?” деган саволга 96 нафар респондент умуман бу мавзулар ўқитилмаслигини маълум қилган. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, мониторингда иштирок этган профессор-ўқитувчиларнинг 54,8 фоизи, яъни 135 нафари мавжуд дарсликлар, мульти-медиа ресурслари “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёл ҳуқуқлари” ва “Бола ҳуқуқлари” фанлари бўйича таълимни ташкил этиш учун етарли эмаслиги ҳақида фикр билдирган.

Анкетанинг “Малака ошириш курсларида инсон ҳуқуқларига оид мавзулар ўқитилганми?” деган саволига 60,4 фоиз респондент бундай мавзулар ўқитилмаслигини билдирган. Яъни, бундан шундай хулосага келиш мумкинки, педагогик кадрлар малакасини ошириш институтларида ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича дарс соатлари ёки курслар ҳалигача ташкил этилмаган. 

Шу нуқтаи назардан, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида иш сифатини яхшилашимиз ва кўламини янада кенгайтиришимиз талаб этилади. Зеро, 2020-2024 йилларда давлатлар ва тегишли манфаатдор ташкилотлар ушбу Дастурнинг аввалги уч босқичини амалга оширишга қаратган саъй-ҳаракатларини янада фаоллаштиришга даъват этилаётгани бежиз эмас.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурини амалга оширишнинг янги босқичи доирасида: биринчидан, инклюзив, тинч жамиятни яратишга имкон берадиган тенг ҳуқуқлилик, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва камситмаслик руҳида ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш; иккинчидан, хотин-қизлар ва болаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибидаги “ҳеч кимни ёддан чиқармаслик” мақсадига мувофиқ аҳолининг заиф қатламлари билан ўзаро алоқалар ўрнатиш; учинчидан, педагог кадрлар, шу жумладан, болалар ва ёшлар билан ишловчи тарбиячилар учун инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни ташкил этиш; тўртинчидан, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида тегишли тадқиқотлар ўтказиш, баҳолаш, илғор тажриба ва олинган сабоқлар билан ўртоқлашиш кўзда тутилган.

ЎзА мухбири

Назокат УСМОНОВА суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи: муаммо, таҳлил ва истиқбол