Дунёнинг кўпгина мамлакатларида уруш кечмоқда. Узоқ чўзилган қуролли можаролар мамлакатларнинг ҳам, одамларнинг ҳам тинкасини қуритиши табиий. Чунки бундай давлатларда на қишлоқ-хўжалиги билан шуғулланиб бўлади ва на, озиқ-овқат ишлаб чиқарилади. Устига-устак, глобал иқлим ўзгариши сайёрамизнинг кўп қисмида кутилмаган анамал ҳодисаларни келтириб чиқармоқда.

Иқлим ўзгариши, масалан, қурғоқчилик, сув тошқинлари ёки ёнғинлар бўлиши иқтисодиёти барқарор кечаётган мамлакатлар учун унчалик фалокатли бўлмас. Лекин қуролли можаролар бир неча йилдан буён давом этаётган ҳудудларда об-ҳавонинг ноқулай келиши, ҳосилнинг барбод бўлиши ёки ҳарбий ҳаракатларни таъминлашга сарфланиши одамлар учун ҳақиқий фожиадир.  

Жаҳон озиқ-овқат дастурининг огоҳлантиришича,  дунё бўйича тахминан 41 миллион киши очлик ёқасига келиб қолган. Озгина қийинчилик ҳам улар учун ҳақиқий фалокатга айланиши муқаррар. Ачинарли томони шундаки, буларнинг барчаси дунё бўйича озиқ-овқат ишлаб чиқариш кўрсаткичлари йилдан-йилга ошаётган, етиштирилаётган озиқ-овқат сайёрамиз аҳолисини тўйдириш учун етарли бўлган замонавий дунёда рўй бермоқда.

Мазкур ташкилотнинг маълум қилишича, муаммони ҳал қилиш учун тезкор тартибда 5,5 миллиард доллар йиғиш лозим бўлмоқда.

«Таассуфки, биз очарчилик ҳақида эълон қилиб бўлганимизда бирор нарса қилиш учун жуда кеч бўлган бўлади. Шу боис очарчиликнинг олдини олиш учун ҳаракат қилиш лозим», – дейилади ташкилот тарқатган матбуот хабарномасида.

Жаҳон озиқ-овқат дастури ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти тайёрлаган ушбу маърузада келтирилишича, «Очарчилик ўчоқлари”дан бўлган Яман ва Жанубий Судан аҳолиси умуман тўйиб овқатланмайди. Эфиопиянинг Тиграй минтақасида яшовчи 5,5 миллион кишининг тепасига  очарчилик кўланкаси тушиб турибди. Минтақанинг 350 минг аҳолиси очликдан ўлим ёқасига келиб қолган. Бу БМТ томонидан қабул қилинган классификация бўйича озиқ-овқат танқислигининг охирги, яъни бешинчи даражаси ҳисобланади.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириб бориш бўйича бошқармасининг маълумотига кўра, тўйиб овқатланмаслик даражаси 20 фоиздан ошса, бир кунда ҳар 10 минг кишидан икки киши очликдан вафот этса ва одамлар озиқ-овқат тополмаса очарлик эълон қилинади.

Очарчиликка бошлаб борадиган энг асосий омил  – дунёдаги тенгсизликдир. Ушбу муаммо миллионлаб одамларни қашшоқлик ботқоғига ботирмоқда.  

Тўйиб овқат емайдиган одамларнинг кўпчилиги Африка мамлакатларида истиқомат қилади, бироқ ҳозирги пайтда очарчилик миқёси дунёнинг қарийб барча минтақасида ортиб бормоқда. Яқин Шарқдан тортиб Лотин Америкасигача, у ердан Кариб ҳавзасигача одамларнинг тўйиб овқатлана олмаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Одатда, очарчилик гуманитар ёрдам етиб бориши чекланган ҳудудларда, қуролли можаролар туфайли одамлар ёппасига кўчиб кетаётган минтақаларда эълон қилинади. Лекин, халқаро ҳамжамият яккалаб қўйган, иқтисодий санкцияларга дуч келган кўплаб мамлакатларда ҳам бундай муаммо билан рўбарў келмоқда.  

Айни дамда фожиали вазият дунёнинг 43 та мамлакатида кузатилмоқда. Айниқса, Афғонистон, Венесуэла, Гаити, Гондурас, Конго Демократик Республикаси, Эфиопия, Яман, Зимбабве, Марказий Африка Республикаси, Судан, Уганда ва Жанубий Суданда аҳвол тобора кескинлашмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўкин-сочинлик асрида яшаяпмиз аммо дунёнинг 43 мамлакатига очарчилик хавф солмоқда