Меҳнат кодексининг 287-моддасида суюнчи пули миқдори ва уни тўлаш тартиби белгиланган.

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан суюнчи пули базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари ҳажмида берилади. Бу ҳозир 446 минг сўмни ташкил этмоқда.

Айни пайтда суюнчи пули ишламайдиган ва ўқимайдиган ота-оналарга ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади. Ишлаётган ёки ўқийдиган аёлларга эса иш ёки ўқиш жойидан улар мижоз бўлган банк воситасида берилади.

Бу жараёнлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга ошириляпти.

– Ҳозир суюнчи пули ота-онанинг иш жойидан бериляпти, – дейди Халқ банки чакана хизматлар департаменти директори ўринбосари Тоштемир Файзуллаев. – Ота-оналар фарзанд туғилганидан кейин туғилганлик тўғрисидаги маълумотномани ФҲДЁ га олиб боряпти, ФҲДЁ уни тегишли тартибда базага киритяпти. Ундан сўнг Халқ банкига учрашяпти. Банк эса ижтимоий таъминот бўлимига сўровнома юборади. Сўровнома жавоби келганидан кейин нақд пул бериляпти. Гувоҳи бўлганингиздек, ота-она суюнчи пули олиш учун 3 та ташкилотга боряпти. Устига-устак нафақаларни бериш ойнинг тўртинчи санасидан йигирма еттинчи санасигача амалга оширилади. Булар учун қанча вақт ва куч сарфланади. Энди эса 1 августдан бошлаб суюнчи пули фақат Халқ банки томонидан ФҲДЁнинг ўзида ота-онанинг пластик карточкасига автоматик тарзда тушириб берилади. Ота-она овора бўлиб уч-тўрт ташкилотга бормайди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суюнчи пули учун энди ота-она уч-тўрт ташкилотга бормайди