Мамлакатимизда кейинги йилларида олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тизимдаги ушбу ислоҳотлар жараёнини охирги беш йиллик мисолида кўрадиган бўлсак, 2016 йилда юртимизда жами 77 та олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, бугунги кунда уларнинг сони 137 тага етказилган. Ушбу таълим даргоҳларининг 26 таси хорижий ҳамда 9 таси нодавлат таълим муассасасидир. Тиббиёт йўналишида эса 11 та олий таълим даргоҳи фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея, Россия, Белорусь, Туркия, Италия, Латвия, Сингапур, Ҳиндистон, Малайзия, Япония каби давлатларнинг етакчи хорижий олий таълим муассасалари филиаллари республикамиз бўйлаб ташкил этилган. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, таълим хизматлари бозорида етакчи хорижий олий таълим муассасалари иштирокини янада ошириш кўзда тутилган.
[gallery-2890]
Ёшларнинг олий таълимга қамрови даражаси ҳам сезиларли даражада ўсди. Хусусан, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар 2016 йилда 279 674 нафардан иборат бўлган бўлса, 2020 йилда улар сони 590 077 нафарни ташкил этди.
Оқил ҒУЛОМОВ (сурат) ЎзА