АҚШда Россиянинг доллардан воз кечиш режасига изоҳ берилди
Хитой ва Россиянинг доллардан воз кечиши АҚШ учун хавотир уйғотмайди, деб баёнот берди АҚШнинг ФРС раҳбари Жер Пауэлл.
«Бундай муаммо йўқ. Доллар – дунё мамлакатларининг захира валютаси ҳисобланади, у билан ҳеч бир мамлакат валютаси беллаша олмайди, унга яқин ҳам кела олмайди», – деди у парламентда сўзга чиқиб.
Унинг таъкидлашича, доллар кучини АҚШда фаолият кўрсатаётган демократик институтлар, очиқ бозорлар ва паст инфляция таъминлаб турибди.