Касбга садоқат

Қашқадарё вилоят газетасида ишлаганимда Сувон Соқий деган устозимиз бўларди.Самимий ва дилкаш, беғараз инсон эди. Шоиртабиат, ўзи ҳам шеърлар ёзарди. Ёшлар у кишини яхши кўрар, кези келса, суянарди.

Сувон ака бўлим мудири, мен қўлида ишлардим.Таҳририятга Косондан бир йигит шикоят қилиб келди. Фиғони фалакка чиққан, кўз ёшларини тўхтата олмасди. Айтишича, ярим тунда беш ёшли қизчасининг иссиғи чиққан. Олдин қишлоқ, кейин туман шифохонасига олиб боришган. Қилинган муолажалар фойда бермай, қизча вафот этган.

Таҳририятнинг топшириғи билан Косонда бўлиб, воқеани ўрганиб келдим. Қизалоқнинг ўлимида шифокорларни эътиборсизликда, ўз касбига совуққонликда айблаб, мақола ёздим.

Сувон ака менга “мулло” деб мурожаат қиларди.

– Мулло, – дея сўради сафардан қайтган куним. – Хўш, нима бўлган экан?

– Врачлар айбдор, – дедим. – Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаган. Мақола ёзаяпман.

– Тўғри қиласиз. Боплаб уринг! – далда берди устоз.

Мақолани тайёрлаб, устозга ўқиш учун бердим. Шу пайт шаҳар телефони жиринглаб қолди. Хонадан чиқиб турдим. Кейин Сувон акани бош муҳаррир чақирди.

Бироздан сўнг Сувон ака мен ўтирган хонанинг эшигини очиб:

– Мулло, юринг-чи, облздровнинг бошлиғи сўраяпти экан. Борайлик-чи? – деди.

Йўл-йўлакай Сувон ака вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг бошлиғи асли косонлик экани, уни яхши мутахассис сифатида ҳурмат қилиши, танишлигини айтди.

Бошқарма бошлиғи – аёл киши бизни қабулхонага чиқиб кутиб олди.

Сувон ака мени таништирди.”Ёш, келажаги бор, қалами ўткир йигитларимиздан” деб қўшиб қўйди. Бошлиқ яхши иш бўлмагани, зарур чоралар кўрилаётгани, айбдорлар албатта жазоланишини айтиб, иложи бўлса, воқеани матбуотга олиб чиқмасликни илтимос қилди. Бундан кейин ҳамкорликда ишлашини билдириб, гап орасида бирон хизмат-пизмат бўлса, бемалол келишим мумкинлигини ҳам қистириб ўтди. Сувон акани яхши танишини, жуда ҳурмат қилишини алоҳида уқтирди.

Сувон ака бирон нарса денг, дегандек менга бурилди, мен ерга қарадим.

Таҳририятга қадар иккаламиз ҳам жим келдик. Хонага киргач, устоз:

– Хўш, мулло, энди нима қилдик? – дея сўради.

– Мақолани ўқиб кўринг-чи? Менимча, берганимиз маъқул. Марҳум қизчанинг ота-онаси бироз таскин топармиди? – дедим мужмалланиб.

Сувон ака индамай стол четида турган қўлёзмани қўлига олди.

Эртаси куни бош муҳаррир ҳузуридаги “планировка”да Сувон ака қаттиқ туриб менинг мақоламни “номер”га беришни талаб қилди.Ўша пайтларда вилоят газеталари ҳафтада беш марта чоп этиларди. “Холис ва ҳаққоний ёзилган”деди у.

Танқидий мақола “Мен сизни кечирмайман, дўхтир!” сарлавҳаси билан эълон қилинди ва вилоятда анча-мунча шов-шувга сабаб бўлди.

Кейинроқ тушундим. Ўша пайтда устоз ёш, бошловчи журналистнинг кўнглига қарамасдан, мақоланинг бир-иккита камчилигини топиб, қайтариб берса ҳам бўларди. Аммо Сувон ака ёш ҳамкасбининг кўнглидаги адолатга бўлган ишончни, касбга бўлган ихлосни сўндиргиси келмади. Майда туйғулардан устун келди, узоқни ўйлади.

Раҳматлик устоз Сувон Соқийнинг касбига садоқати ҳозир ёш ҳамкасбларимнинг мақолаларини ўқиётганимда, улар билан муомала қилаётганимда тез-тез эсимга тушиб туради.

Мазлумнинг қарғиши ёки сўзнинг уволи

Марказий нашрларда ишлаётган дўсту биродарларимиз маъзур тутсинлару, асл маҳорат сабоқлари кўпинча туман, вилоят газеталарида олинади. Матбуотнинг қуйи бўғинларида ишлаётган ҳамкасбларимиз қайноқ ҳаётнинг ичида юришади. Мен қўлимга қалам олган ўтган асрнинг саксонинчи йилларидан буён "Туман газетаси керакми?" деган мавзуда баҳслар бўлиб туради. Лекин аниқ биламанки, туман газеталари тугамайди. Ҳаёт бор экан, улар яшайверади, бу нашрлар ҳаётнинг ўзи каби қадимий ва яшовчандир. Чунки бўлғуси катта шоирлар, ёзувчилар, журналистларнинг дастлабки машқлари туман газеталарида юз кўрсатади, уларни халққа туман нашрлари таништиради. Матбуотнинг бу қуйи бўғинида энг фидойи инсонлар ишлашади. Улар арзимаган маош олишса-да, ҳеч қачон бири икки бўлмаса-да, нолимайди, бутун умр чумолидай ғимирлаб, ишлаб юришаверади. Тождор вирус карантини шарофати билан сал кам икки ой уйда ўтириб қолдим. Бекорчиликдан уззукун ҳар хил сайтларни, ижтимоий тармоқларни титаман. Электрон нашрлардаги ҳамкасблар гина қилмасину булар журналистика эмас. Фақат кўчирҳо кўчир! Шунинг учун ҳам баъзи сайтларда тайёрланаётган яккам-дуккам оригинал нарсалар ялт этиб, кўзга ташланиб қолаётир. Бошқа ҳаммаси бири-биридан кўчириш. Бу ўқувчини зериктиради.

Қашқадарё вилоят газетасида иш бошлаган йиллари мен турадиган ишчи ётоқхонасида сочлари оқарган, ёши элликлардан ошган, қўллари қадоқ, кўринишидан ишчига ўхшайдиган кишига тез-тез йўлакда, ошхонада дуч келиб қолардим. Аксарият ёш мутахассислар, бўйдоқлар яшайдиган омонат масканда бу отахон нима қилиб юрибди экан-а, деб ўйлаб қўярдим.

– Сиз ҳам анави ёзувчиларданмисиз? – дея дабдурустдан сўраб қолди у бир куни кечқурун ошхонада учрашиб қолганимизда.

– Кимни айтаяпсиз. Мен ёзувчи эмасман. Газетада ишлайман, холос.

Шу баҳона танишиб қолдик. Билак мускуллари ўйнаб турадиган, полвонкелбат бу одам нефть-газ қидирув экспедициясида экскаватор машинисти бўлиб ишлар, кўнгли очиқ, улфат одам экан.

Янги танишим – Дўстмурод ака билан тез-тез суҳбатлашиб қолардик. Бир сафар у кишидан ишчилар ётоқхонасида яшаши сабабини сўрадим. У алам билан кулди. Кейин деди:

– Менинг ҳаётимни сизнинг ҳамкасбларингиз барбод қилишган.

Дўстмурод аканинг айтишича, аёли ҳам ўзи билан бирга ишларкан. Ҳамма оилада бўлганидек, гоҳи-гоҳида эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар ҳам бўлиб тураркан. Бир куни одатдаги жанжалдан сўнг хотини "Мен сенга кўрсатаман!" дебди-ю бир журналист аёлни етаклаб келибди. Ҳе йўқ, бе йўқ, журналист хотини тарафида туриб, Дўстмурод акани золимликда, аёлига феодалларча муносабатда айблаб, вилоят газетасида фельетон эълон қилибди. Фельетон сабаб суд бўлибди. Суд ҳамма нарсани – уй-жойни ҳам, фарзандларни ҳам хотинига бериб, Дўстмурод акани ўз уйидан ҳайдаб чиқарибди. Шундан буён ишчилар ётоқхонасида экан. Дўстмурод ака кўзига ёш олиб, ғазаб билан қарғади: 

– Мени қариганимда хор-зор, оввораи сарсон қилган, оиламдан, болаларимдан ажратган сизнинг ҳовлиқма, ўпкасини босиб ололмаган ҳамкасбларингизда аламим бор. Кўргани кўзим йўқ. Илоё, уларнинг ҳам бошига менинг кунимни солсин!

Бу воқеа эсимдан чиқиб кетиши ҳам мумкин эди. Аммо ягона мафкура ҳукмрон, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ниҳоятда баланд бўлган тузум матбуотида ишлаган инсон сифатида гувоҳ бўлганманки, ўша йиллари мавзуга фақат аёллар манфаати юзасидан ёндашиб, нохолис мақолалар ёзган, не-не оилаларни барбод қилган баъзи ҳамкасбларимизни Дўстмурод акага ўхшаган эркакларнинг қарғиши урди. Улар ҳам ёши бир жойга борганида оиласи бузилиб, муаммолар гирдобида ёлғиз қолишди...

Шундан буён ҳар сафар қўлимга қалам олаётганимда ўйлайман: бу дунёда гуноҳлар кўп, аммо ёлғон ёзиш, нохолис, адолатсиз сўз айтиш, виждонга қарши бориш гуноҳи, сўзнинг уволи ҳам оғир экан, биродарлар!

Илк сабоқлар

Ҳар бир инсоннинг улғайиши, бирон соҳанинг яхши мутахассиси сифатида шаклланиши, тўлақонли одам бўлиб етишишида устозларнинг озми-кўпми ҳиссаси бўлади, албатта.

Биринчи синфда ҳарф ўргатган Сафар Бозоров, адабиётга меҳр уйғотган, ёзишга ундаган Дўстмурод Ҳайдаров, она тили ўқитувчимиз Рустам Усанов, тарих билимдони Аваз Бойқораев, ажойиб химик Абдусаттор Файзиев, биолог Очил Шодиев, математиклар Тоғай Тошматов, Шодмон Чоршанбиев, рус тили ўқитувчиси Садин Сафаров, амаким Ибрагим Шодиев каби кўплаб (балким айримларининг исми ёдимдан кўтарилгандир) жонкуяр муаллимларимни доимо ёруғ хотиралар билан эслайман.13:03Бу фидойи, ўз фанининг билимдони бўлган устозлар биз, қишлоқ болалари онгига ўқишга, илм олишга интилиш туйғусини сингдирган. Бугун, ўзим ҳам устоз мақомига кўтарилганимда, англаганим шулки, уларнинг қилган энг катта иши бизни ишонтирган – яхши ўқисанглар келажакда катта одам бўласизлар, эл-юртга фойдаларинг тегади, деган фикрни миямизга қуйган. Устоз, муаллим сифатида ўз зиммасига юкланган миссияни шараф билан бажарган. Шунинг учун ҳам улар, то тирик эканмиз, биз – ўқувчилари қалбида абадий яшайди. Биз улардан ўрганган эзгу фазилатларни ёшларга, ўзимиздан кейинги авлодга сингдирамиз ва эстафета шу тарзда давом этаверади. Ҳаётнинг абадий қонунияти маъноси ҳам шу!

Педагогика институтини битириб, дастлабки иш фаолиятимни мактабда ўқитувчи сифатида бошлаган бўлсамда, умримнинг қарийб қирқ йилини журналистикага бағишладим. Журналистика менинг тақдиримга айланди.

Аввало, журналистикада устоз-шогирдлик тушунчаси нисбий эканини уқтирмоқчиман. Ўзингизда озми-кўпми Аллоҳ берган қобилият бўлмаса, ҳеч ким сизга қўлингиздан ушлаб ёзишни ўргатмайди. Журналистика ҳам қўшиқчилик, рассомлик ёки мусиқа каби санъатнинг бир туридир.

Болаликдан ул-бул нарсалар қоралаб юрганим учунми, олий ўқув юртини битиргач, қисқа муддат ўқитувчилик қилган бўлсам-да, кўнглим журналистикада эди.

Ўзимизнинг туман газетасида "бўш ўрин йўқ" дейишди. Қарши чўлида янги туман ташкил этилгани ҳақида эшитгач, ўзимга ўхшаган адабиёт мухлиси бўлган бир ҳамкасб ўртоғим билан "Қайдасан, Баҳористон?" дея йўлга чиқдик.

Янги туманнинг маркази – Помуқ бизнинг қишлоғимиздан 150-160 километр, вилоят маркази Қарши шаҳридан 80-90 километр масофада экан. Маҳаллий аҳолиси асосан туркман биродарларимиздан иборат бўлган Помуқ қишлоғидаги совхознинг олдинги биносида райком, райижроқўм, таҳририят эса мактабнинг пахсадан қилинган эски биносида жойлашган экан. Янги туманда ўзбек, рус ва татар тилларида газеталар чиқаркан. Ўша даврда совет ҳукумати халқаро ташкилотларнинг таъсирида Қарши чўлида Сталин тарихий ватанларидан маҳрум қилган қрим татарлари учун алоҳида ўлка ташкил қилишни режалаштирган, Шу боисми, янги туман идораларининг аксарият биринчи раҳбарлари мамлакатнинг турли бурчакларидан жўнатилган татар миллатига мансуб кадрлардан иборат эди.

"Баҳористон ҳақиқати" бирлашган таҳририяти бош муҳаррири қош-кўзлари қоп-қора, чекка сочларига оқ оралаган, сип-силлиқ кийинган, ёши қирқлар атрофидаги чиройли, ҳаракатчан одам – Умид Раҳмонов экан.

Бош муҳаррир мақсадимизни эшитгач, менинг олдимга оқ қоғоз ва ручка қўйиб, ён дафтарини очди.

– Кеча райком секретари билан туман далаларини айлангандик. Бир бригадада дала ишлари яхши экан.Ўшанинг факт ва рақамларини ёзиб олувдим. Шу ҳақда бирон нарса ёзиб берасиз ҳозир, – деди-да дафтарчасини менга тутқазди.

Ўқувчилик давримиздан буён туманимиз газетасида катта-кичик мақолаларим чиқиб турарди. Бош муҳаррир берган фактлардан фойдаланган ҳолда хаёлан тасаввур қилиб, илғор бригадир фаолияти тўғрисида бир лавҳа ёздим. Қаҳрамоним тонгда хўрозлар қичқира бошлаганида даласига отланар, ярим тунда ҳамма ухлаганда даладан қайтарди. Орзулари, хаёллари бир олам эди.

Қўлёзмани бош муҳаррирга тутдим. У киши синчиклаб ўқиб чиқди ва котибани чақирди.

– Мана буни машинкада кўчириб, ўринбосарга беринг. Бугун номерга қўйиб юборсин.

Кейин менга ўгирилиб, таржимаи ҳолим, оилам ҳақида батафсил сўради.

–Тап-тайёр журналист экансиз-ку?! – деди. – Туманимиз янги, кадрларга муҳтожмиз. Хўп десангиз, сизни масъул котиб қилиб ишга оламан. Мен, ўринбосарим, яна бир йигит Қаршидан қатнаймиз. Ҳар душанба келамиз, шанба кетамиз. Шу гуруҳга сиз ҳам қўшиласиз. Ҳаммамизга битта янги қурилган коттежлардан беришган. Буёғи бўйдоқчилик. Ўртоғингизни ҳам мухбир қилиб ишга оламиз. Ўйлаб кўринглар. Хурсанд бўлиб кетдим.

–Уйдагилар билан маслаҳатлашиб кўрай. Агар "хўп" десалар, душанба куни келаман,– дедим.13:03Отам ишчи одам бўлгани учун бу ишларни тушунмайди, деб ўйладим. Отамнинг укаси – амаким билан бир мактабда ишлардик. У кишига маслаҳат солдим.

– Ука, – деди амаким салмоқлаб. – Сен ёш йигитсан. Бир у ёқ-бу ёқни кўр. Агар шу муаллимлик бўлса, қачон қайтиб келсанг, жойингни олиб бераман. Отангга ўзим айтиб қўяман. Омадингни берсин.

Ҳамкасб ўртоғим эса, "Мен ота-онамнинг ёлғиз ўғлиман. Уларни ташлаб кетолмайман. Чўлнинг шарт-шароити ҳам ўзига яраша экан" деди.

Шундай қилиб, йигирма уч ёшимда Туркманистон билан чегарадош Баҳористон туманида янги ҳаёт бошладим. Журналистиканинг илк сабоқларини Умид Раҳмонов, Эргаш Расулов (Икковини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) каби устозлардан олдим. Умид ака ташкилотчи, жамоанинг бошини қовуштирадиган, уддабурон раҳбар, Эргаш ака эса вилоят газетасида узоқ йиллар ишлаган тажрибали журналист эди. Газетанинг барча қора ишини асосан бош муҳаррир ўринбосари Эргаш ака иккаламиз бажарардик.

Баҳористонда ўтказган икки-уч йил кейинги ҳаётимда кўп асқотадиган сабоқлар берган. Чўл ёзда иссиқ, чанг-тўзон, қишда совуқ, ширабўрон, шароит ёмон бўлса-да, ҳаёт завқли эди. Чунки мамлакатнинг турли бурчакларидан бу ерга асосан ёшлар ишга юборилганди. Шу пайтга қадар шаҳар ҳаётидан, марказдан узоқ, ўз муҳитига ўралиб яшаган Помуқда кинолардагидай ҳаёт бошланганди. Бу ерда чимматга ўраниб юрган туркман қизлари қаторида очиқ-сочиқ кийинган татаркаларни ҳам тез-тез учратиш мумкин эди. Туман босмахонасида Қарши шаҳридан, вилоятнинг юқори районларидан келган ёш-ёш ўзбек, рус, татар йигит-қизлари ҳам ишлар, ҳазил-ҳузул, қувноқ кайфият билан вақтнинг қандай ўтгани сезилмасди. Қишлоқдан бироз узилиб қурилган, маҳаллий аҳоли тилида "Камчатка" деб юритиладиган кўп қаватли уй ҳовлиси кечқурун ёш-яланглар билан тўлар, бу ердан мусиқа, ўйин-кулгу овози ярим тунгача эшитилиб турарди. Қанча ёшлар шу яйдоқ чўлда топишиб, бир-бирларига меҳр қўйди, оила қурди. Қанча муҳаббат ва вафо, айрилиқ ва висол ҳақида куй-қўшиқлар янгради. Бегона юртлардан келган, тили, урф-одатлари нотаниш қизлар билан ака-сингил, опа-ука, дўст тутиндик. Гоҳида бир-биримизнинг тилимизни яхши тушунмасак-да, аҳил ишладик. Офтобда куйиб, қорайган, умрида қўй-қўзидан бошқа нарсани кўрмаган ёш-ёш туркман йигитлари шаҳардан келган, баданига қуёш тегмаган оппоқ, сулув қиз-жувонларни кўриб, тили айланмай мафтун бўлиб қолганига неча бор гувоҳ бўлганман. Қримликлар чорвадор туркманларга боғдорчиликни ўргатди. Йиллар давомида гиёҳ кўрмаган дашту далаларда шовуллаган боғлар, токзорлар барпо бўлди.

Бош муҳарриримизнинг татар тилида чиқадиган газета бўйича ўринбосари Сервер ака ажойиб инсон эди. Гоҳида алам билан Сталинни сўкиб қолар, у кишининг мунгли ҳикояларини эшитсангиз, ҳаётнинг қанчалик мураккаб эканини яна бир бор англардингиз. Унинг бир гапи сира хотирамдан кўтарилмайди:

– Қани энди, Қримдан, боболарим юртидан бир парчагина ер беришса эди, ҳамма лавозиму уй-жойларни ташлаб учиб кетардик.

Кейинроқ эшитдимки, имконият бўлиши билан Сервер ака райкомнинг бўлим мудирлигидан воз кечиб, оддий ишчи бўлиб Қримга жўнабди.

Бу чўлга биров бойлик, пул, ризқ ахтариб, биров мартаба – лавозим учун борган бўлса, менга ўхшаган бир гуруҳ ёшлар эса ҳаётни ўрганиш, романтика учун, мустақил ҳаётга йўл излаб боришганди. Бу ерда мен ўғрини ҳам, тўғрини ҳам учратдим, садоқатни ҳам, хиёнатни ҳам кўрдим. Виждонли, ҳалол, самимий, фидойи одамлар ҳамда олчоқлар, муттаҳамлар, фирибгарлар билан бирга ўтирдим. Берган сабоқларинг, нон-тузинг учун сендан миннатдорман, азиз Баҳористон! Сизларни тез-тез эслаб тураман, помуқлик қадрдонларим!

Абдужалол Тайпатов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист ён дафтаридан