Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 24 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамол кучайиб, тезлиги секундига 12-15 метргача етиши мумкин. Кечаси 18-20 даража, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол кучайиб, тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамол кучайиб, тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол кучайиб, тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 16-21 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол кучайиб, тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 18-23 даража иссиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол кучайиб, тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамол кучайиб, тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 11-16, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
ЎзА