Украина-Америка биргаликда амалга ошираётган Sea Breeze ҳарбий машқлари Қора денгизда кутилмаган ҳодисалар хавфини оширади, шунинг учун Москва Вашингтон ва унинг иттифоқчиларини ҳарбий машқлардан воз кечишга чақиради, деб баёнот берди Россиянинг АҚШдаги элчихонаси.
Хабарда таъкидланишича, 28 июндан 10 июлгача давом этадиган ушбу ҳарбий машқларда 32 та мамлакатнинг 5 минг ҳарбий хизматчиси ва 32 та жанговар кемалари иштирок этади.
Бундан аввал Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игор Конашенков Sea Breeze ҳарбий машқлари ортида НАТО Украинага замонавий қуролларни етказиб бериш мақсади борлигини, таъкидлаган эди.
«Машқлар кутилмаган ҳодисалар хавфини оширади ва Киевнинг босқинчилик кайфиятини рағбатлантиради. Шу боис, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Қора денгизда ҳарбий машқларни ўтказишдан воз кечиши керак», – дейилади Россия элчихонаси тарқатган баёнотда.
(С.Раҳимов)