Халқаро дзюдо федерацияси томонидан "Токио–2020" Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколари ҳисоблаб чиқилиб, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўл оладиган лицензиантлар номи расман эълон қилинди.

Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Жаҳон чемпионатидан кейинги рейтинг ўринлари бўйича 9 нафар (7 нафар эркак, 2 нафар аёл) дзюдочимизнинг Токиога бориши кутилаётган эди. Шунингдек, қитъавий квота ва жамоавий микст баҳсларига бериладиган йўлланмадан ҳам умидимиз йўқ эмасди.

Кеча дунё дзюдочиларининг якуний рейтинг ўринлари расман эълон қилинди. Кутилганидек 9 нафар дзюдочимиз "Токио–2020" Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритди ва энг муҳими, биз умид қилган ҳолат ҳам рўй берди. Фарангиз Хожиевага қитъавий квота тақдим этилди. Энди Токиога 7 нафар эркак ва 3 нафар аёл дзюдочи билан борадиган бўлдик.

Яна бир қувонарли ҳолат, дзюдо ватанида ўтадиган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси жамоавий микст баҳсларида энди Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Халқаро дзюдо федерацияси 130 давлат орасидан бор йўғи 12 тасига ушбу имкониятни тақдим этди. Тарихда илк бор бу имкониятга эга бўлдик.

Шунда Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг умумий лицензиялари сони 11та (10 та яккалик ва битта жуфтлик )га етди.

Қуйида дзюдо бўйича "Токио–2020" лицензиантлари билан танишинг:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев ,

-66 кг: Сардор Нуриллаев ,

-73 кг: Ҳикматилло Тўраев ,

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев ,

-90 кг: Давлат Бобонов ,

-100 кг: Муҳаммадкарим  Хуррамов ,

+100 кг: Бекмурод Олтибоев ,

-52 кг: Диёра Кeлдиёрова ,

-63 кг: Фарангиз Хожиeва,

-70 кг: Гулноза Матниязова .

Дзюдочиларимизни Олимпиада йўлланмалари қўлга киритилганлиги билан табриклаган ҳолда уларга Токио татамиларида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Токио–2020": дзюдочиларимиз Олимпиадада илк бор 11 та медаллар жамланмаси учун курашади