Хитой ва Россиянинг доллардан воз кечиши эҳтимоли Америка учун қўрқинчли эмас, деди АҚШ федерал заҳира тизими раҳбари Жером Пауэлл Конгрессдаги чиқиши чоғида.
Унинг айтишча, бу муаммо ҳозир, ҳатто кўриб чиқилаётгани ҳам йўқ.
Пауэлл ўз сўзига доллар ҳозирда дунёнинг заҳира валютаси эканини, унга ҳеч нарса тенглаша олмаслиги ва бу ҳолат яқин орада ўзгармаслигини қўшимча қилган.
Долларнинг барқарорлиги паст инфляция, очиқ бозор муносабати ва АҚШ демократик институтлари фаолияти билан кафолатланган” деб таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, Россия иқтисодида доллардан воз кечиш жараёни ўтган йилдан бошланган ва ҳукумат Хитой юани ва Япония иенида инвестиция киритилишига рухсат берган.