Ватанимиз тарихидаги 23 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1392 йил (бундан 629 йил олдин) – Эронга “беш йиллик юриш”га отланган Амир Темурнинг Бухоро яқинидаги Жўйизар мавзеига келганида тоби қочди. Мажбурий тўхташ бир ой давом этди ва лашкар 27 июль куни яна йўлга чиқди. Мазкур воқеани тарихчи Хондамир қуйидагича қайд этган:

“Шаъбон ойининг биринчи якшанба куни подшохдинг мижози мўътадилликдан бир ёққа қараб оғди ва мазкур ойнинг то якшанба куни ўрталаригача касаллик давом этиб, барот кечаси Масиҳнафас табиблар давоси билан эмас, балки илоҳий шифобахш Ҳакимнинг инояти марҳамати билан саломатлик давоси каромат қилинди”. 

1984 йил (бундан 37 йил олдин) – Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг Ўзбекистон ССР ижтимоий-сиёсий ҳаётида машъум роль ўйнаган ўн олтинчи пленуми бўлди. Москва ташаббуси ва кўрсатмаси билан ташкил қилинган бу пленумда қабул қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон ССРда ўзбек халқини асоссиз бадном этиш кампаниясини бошлаб берди. 

Пленумда Москвадан махсус юборилган КПСС Марказий Қўмитаси котиби Е.К. Лигачёв ва бошқалар қатнашиб, Кремль кўрсатмалари изчиллик билан бажарилишини талаб қилишган. СССР Бош прокурори ҳузурида алоҳида муҳим ишлар бўйича махсус 12 кишилик терговчилар гуруҳи тузилиб, 1983 йилдаёқ Ўзбекистон ССРга юборилган эди. Улар кейинчалик Марказдан республикага келган “десантчилар”га таяниб, Ўзбекистонда навбатдаги қатағонни амалга оширди. 

1992 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Усто Ширин Муродовнинг уй-музейини ташкил этиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Унга биноан Ўзбекистон халқ меъморчилиги анъаналарининг ривожланишига катта ҳисса қўшган халқ меъмори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг фахрий аъзоси Усто Ширин Муродовнинг ижодий меросини янада чуқурроқ ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳрида Усто Ширин Муродов яшаган ва ишлаган Ҳабибий кўчаси, 35-уйда унинг уй-музейи ташкил этилди. 

1993 йил (бундан 28 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёдгорликлар ва ҳайкалларни лойиҳалаштириш ҳамда ўрнатишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда барҳаёт кишиларнинг номини абадийлаштириш ва уларга ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

1996 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Бруней давлати билан дипломатия муносабатларини ўрнатди. 

1998 йил (бундан 23 йил олдин) – Самарқанд қоғозини қайта тиклаш учун тадбиркор ҳунарманд Зариф Мухторов “Конигил Мерос” хусусий қоғоз ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди. Корхона илк бор қўлбола Самарқанд қоғозини пахта толасидан тайёрлаган бўлса, кейинчалик у зиғир, ипак толасидан хам ишлаб чиқарила бошланди.

Тарихдан маълумки, Сиёб ариғи бўйида қатор тутзорлар бўлиб, тут дарахти пўстлоғидан Самарқанд қоғози яратилган. Таъкидлаш лозимки, ўрта асрларда тут новдасининг пўстлоғи мағзидан, баъзан эса унга атиргул гулбарги шарбати қўшиб хушбўй қоғозлар ҳам ишлаб чиқарилган. Шунингдек, қоғознинг ранги оч сариқдан то қизғиш малла тусгача бўлиб, тўқ ва зарғалдоқ рангни ҳосил қилиш учун қоғоз қоришмасига турли миқдорда хино қўшилганлиги ҳақида маълумотлар учрайди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва эмблемаси намуналарини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадимий Самарқанд қоғозининг хушбўйлиги сири нимада?