Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 27 июль куни ўтказилган йиғилишда вазирлик ва идораларда «Хуфиёна иқтисодиёт ва коррупцияга қарши мувофиқлик (комплаенс назорат) тизими»ни жорий этиш вазифаси юклатилган эди.

Шунга асосан, коррупция хавфи юқори деб топилган 26 та вазирлик ва идораларда ҳамда давлат улушига эга бўлган 10 та тижорат банкида «Яширин иқтисодиёт ва коррупциянинг олдини олиш» бўйича  «Йўл хариталари» ишлаб чиқилиб тасдиқланди, –дейди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова. – Ушбу «йўл харита»лари асосида вазирлик ва идораларда Коррупциянинг олдини олиш ва «комплаенс-назорат» тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Жумладан, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ҳамда бу ҳолатда ходимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш тартиби тасдиқланди, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва  давлат хариди бўйича тартиб ишлаб чиқилди.

Ҳозирда, Агентлик томонидан Йўл харитаси»да амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ижроси вазирлик ва идоралар ҳамда вилоятларга «жойига чиққан ҳолда» ўрганилиб, уларнинг ижроси назорат қилиб борилмоқда. Хусусан, «Йўл харита»ларида белгиланган вазифалар ижроси ўрганилганда, қатор вазирлик ва идораларда олиб борилаётган ишлар қониқарсиз ташкил этилганлиги аниқланди.

«Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Транспорт, Молия вазирликларида, Марказий банк, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигида вазифаларнинг ижроси таъминланмаган ёки қониқарсиз даражада деб топилди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда муҳим ҳисобланган мазкур профилактик тизимнинг Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ҳокимликлари марказий аппарати ҳамда Чилонзор ва Янгийўл туманларида жорий этиш ишлари анча олдин бошланган бўлса-да, ушбу тизим ҳали ҳамон самарали ташкил этилмаган.

Шу билан бирга айтиб ўтиш лозимки, коррупцияга қарши «комплаенс-назорат» тизимининг жорий этилиши бир қатор вазирлик ва идораларда ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари, Интеллектуал мулк ва Давлат активларини бошқариш агентликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида коррупцияга қарши «комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш борасидаги ишлар якунланиб, уларда «Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими» бўйича ISO 37001 халқаро стандарт сертификати қўлга киритилди. Қурилиш вазирлиги, Божхона қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ каби бошқа қатор ташкилотларда сертификат олиш жараёнлари бошланган.

Вазирлик, идораларда комплаенс назорат тизими жорий этилганлиги амалий натижалар бермоқда. Мисол учун, Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Коррупцияга қарши «комплеанс-назорат» хизмати томонидан 2021 йилнинг 1-ярмида 133 та муассасалардаги ўрганиш натижасида 17 млрд.сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди. Шундан 4 млрд.сўм бюджетга қайтарилди, 13 млрд. сўмлик 60 та ўрганиш материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилди, 28 млрд. бюджет маблағларининг мақсадсиз ва ортиқча сарфланишининг олди олинди. Биргина, Онкология марказининг Тошкент шаҳар филиалида 2.0 млрд. сўмлик молиявий хато-камчиликлар аниқланган, жиноят иши очилган ва раҳбари лавозимидан четлатилган. Тошкент шаҳар Ўсмирлар диспансерида 1 млрд сўмга яқин, Республика тери-таносил касалликлари клиник касалхонасида 300 млн. сўмдан ортиқ бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг ноқонуний харажатлари аниқланди.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан тиббиёт тизимидаги бино ва ерларни ноқонуний равишда бериб юборилишига оид 40 дан ортиқ ҳолатлар аниқланиб, ер майдонларини тизимга қайтариш бўйича чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимининг жорий этилиши натижасида вазирликнинг «Комплаенс-назорат» бўлими томонидан шу кунга қадар жами 48 млрд. 678 миллион сўм молиявий хато ва камчиликлар аниқланди.

Олиб борилган ўрганишлар натижаларига кўра, тизимда ўз лавозим вазифаларини лозимдаражада бажармаганлиги, ноқонуний пул йиғимлари, бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ёки талон-торож қилиш, ноқонуний иш ҳақлари тўланиши, «ўлик жонларга» иш ҳақи берилиши юзасидан 342 нафар мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди, 37 нафар масъул мансабдорлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 5 минг 763 нафар шахсларга нисбатан профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида KPMG халқаро аудиторлик компанияси экспертлари томонидан коррупцияга қарши курашиш «Комплаенс-назорат» тизимини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратида ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида тажриба тариқасида жорий этиш бўйича ишлар бошланган.

Жорий йилда вазирлик марказий аппарати ҳамда тизимдаги барча олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида «Комплаенс-назорат» ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил қилиниб, ҳозирда Агентлик билан ҳамкорликда қатор бўлимларида зарурий кадрларни танлаш бўйича очиқ танловлар ташкил этилмоқда.

Олий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари томонидан коррупция ҳолатлари ҳақида аноним хабар қилиш имконини берувчи электрон платформа ишлаб чиқилиб, дастур орқали аноним сўровномалар ўтказиб борилмоқда. Бундан ташқари, телеграм ижтимоий тармоғида @vazirga_takliflar_bot ва “Anticoredu” боти фаолияти йўлга қўйилди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимида коррупцион ҳаракатлар натижасида жиноий жавобгарликка тортилгандан кейин ҳам, ўз хизмат фаолиятини юритиб келаётган жами 42 нафар ходимлар мавжудлиги аниқланиб, уларнинг айбдор деб топилган 37 нафари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Давлат божхона қўмитаси тизимида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда ходимлар томонидан ножўя ҳаракатлар содир этилишига чек қўйиш мақсадида 143 нафар ходим бошқа лавозимга,  29 нафар ходим бошқа ҳудудий бошқармаларга навбатдан ташқари ротация қилинган.

«Ўзкимёсаноат» АЖда коррупциянинг олдини олиш мақсадида тўғридан-тўғри сотиб олиш амалиётига чек қўйилиши натижасида жорий йил 15,3 млрд. сўм маблағлар иқтисод қилинишига эришилди.

Юқоридаги рақамлар коррупциянинг олдини олишда «комплаенс назорат» тизимининг профилактик ўрни нақадар муҳимлигини кўрсатади. Яъни, ҳолатларни эрта аниқлаш йўли билан жиноят содир этилишигача олиб бормаслик ва келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларнинг олдини олишда бирламчи вазифа ҳисобланади.

Сайёра Шоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўплаб ташкилотларда молиявий хато ва камчиликлар аниқланиб, маблағлар бюджетга қайтарилди