Тошкентда бошланган Ўзбекистон — Венгрия ректорлар форуми бугун Самарқандда давом этди.

Форумда Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг дипломатик академия ва “Stipendium Hungaricum” дастури бўйича давлат котиби Доктор Оршоля Пачай-Томасич бошчилигидаги Венгрия ректорлари конференцияси делегацияси ҳамда Самарқанддаги олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққан Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, профессор Рустам Холмуродов, Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг дипломатик академия ва “Stipendium Hungaricum” дастури бўйича давлат котиби Доктор Оршоля Пачай-Томасич, Венгриянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Петер Санто ҳамда Венгрия ректорлари конференцияси делегацияси раҳбари Ласло Борхилар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик пойдевори фан-таълим соҳасидаги алоқалар орқали амалга оширилаётгани муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди. Таълим-тарбия икки халқларимиз ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларнинг мустаҳкам ривожини таъминлаши эътироф этилди.

- Самарқанд қадимдан илм-маърифат маркази бўлганлиги боис биз ҳам ушбу заминда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширишни мақсад қилдик, — деди Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг дипломатик академия ва “Stipendium Hungaricum” дастури бўйича давлат котиби Доктор Оршоля Пачай-Томасич. – Биз Тошкентда ўтган форумда 17 та битим имзоладик. Самарқандга ҳам ўнга яқин Венгрия олий таълим муассасалари раҳбарлари келган. 

[gallery-2891]

Ўйлайманки, Самарқанд олий ўқув юртлари билан ҳам самарали ҳамкорликни йўлга қўямиз. Чунки, ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қатор грант лойиҳаларимиз билан ташриф буюрганмиз. Ушбу лойиҳалар самарқандликларни бефарқ қолдирмайди, албатта. Бунда талабалар ва ўқитувчилар алмашинувига алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилганмиз. Бу орқали маданий алоқалар мустаҳкамланди. Илм-маърифат, маданият соҳасидаги мустаҳкам ҳамкорлик бошқа соҳаларда ҳам истиқболли алоқаларни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Учрашувда “Ипак йўли” туризм халқаро университети биринчи проректори Ж. Элтазаров, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Ж. Ризаев ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти проректори А. Элмуродов меҳмонларга муассасаларида яратилган шароитлар, имкониятлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мумкин бўлган йўналишларга ҳам тўхталиб ўтишди. Жумладан, “Ипак йўли” туризм халқаро университети раҳбарияти туризм йўналишидаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

- Ўзбек ва венгер халқлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик қадимий асосларга эга, — дейди “Ипак йўли” туризм халқаро университети биринчи проректори, филология фанлари доктори, профессор Жўлибой Элтазаров. – Ҳерман Вамберининг ўлкамизга ташрифи, таниқли венгер олимларининг тилимиз билан боғлиқ илмий ишлари бунинг ёрқин исботи ҳисобланади. Чунки, ўзбек ва венгер тиллари Олтой тиллар оиласига мансуб. Тилимизнинг асоси бир экан, ҳар бир соҳада ўзаро ҳамкорлигимиз ҳам мустаҳкам пойдеворга эга бўлиши лозим. Шундай экан, биз ҳам венгриялик ҳамкорлар билан алоқаларимизни ривожлантиришга тайёрмиз.

Форумда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича меморандумлар имзоланди. Таъкидлаш жоизки, Самарқанд давлат университети Венгриянинг Дебресен, Лоранда Этвёш номидаги Будапешт, Земелвейс, Дунайварош, Шопрон, Сечени Иштван университетлари ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди.

Ташриф давомида меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари, азиз қадамжолари билан танишди.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгрия университетлари СамДУ билан ҳамкорлик ўрнатди