Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ўн олтинчи ялпи мажлиси олдидан Сенат қўмиталарининг мажлислари бўлиб ўтди.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисида “Расмий статистика тўғрисида”ги ва “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонунлар ҳамда Барқарор ривожланишнинг тегишли мақсадлари бўйича юборилган парламент сўровига Вазирлар Маҳкамасидан берилган жавоб муҳокама қилинди.

Амалдаги статистика тизимида очиқ маълумотлар ошкоралиги ва сифат даражасининг пастлиги, маълумотларни фуқаролар ва жаҳон ҳамжамиятга етказиш механизмининг халқаро талабларга тўлиқ жавоб бермаслиги, шунингдек, қонун фақатгина давлат статистика органлари фаолиятини тартибга солиб, статистик маълумотларни ишлаб чиқиш бўйича бошқа вазирлик ва идораларнинг фаолиятини қамраб олмагани каби муаммолар мавжуд. 

Муаммоларни бартараф этиш, белгиланадиган қамров ва сифат талаблари кенглиги ва тўлиқлигини таъминлаш мақсадида қонун билан “давлат статистикаси” ўрнига “расмий статистика” тартиби жорий қилинмоқда. Давлат статистикаси статистика органлари томонидан шакллантириладиган статистик маълумотларни назарда тутган бўлса, расмий статистика барча тайёрловчилар томонидан тайёрланган ва тарқатиладиган статистик маълумотларни қамраб олади.

“Расмий статистика тўғрисида”ги қонун мамлакат миллий статистика тизимининг ислоҳотлар талабларига жавоб берадиган, мутлақо янгиланган ҳуқуқий асосини яратиб бермоқда. Натижада миллий статистика тизимига кирувчи барча субъектларнинг фаолиятига ҳуқуқий асос ва расмий статистиканинг халқаро даражада тан олинишига институционал база яратилади. Расмий статистиканинг умумфойдаланиш учун очиқлик ҳолати, маълумотларнинг ошкоралик ва сифат даражаси, уларни фуқаролар ва жаҳон ҳамжамиятига етказишнинг амалдаги механизмлари халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган.

Мажлисда шунингдек, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш орқали аҳоли фаровонлигига эришиш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларни таъминлаш юзасидан қабул қилинган қарорлар, тасдиқланган дастурлар ижроси учун талаб этиладиган қўшимча молиявий маблағлар асослари мазкур қонун билан мустаҳкамлаб қўйилмоқда. 

Жумладан, туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш учун 410 миллиард сўм, Эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ҳамда муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 124,2 миллиард сўм, 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасаларига давлат грантида қабул кўрсаткичларини 25 фоизга ошириш, эҳтиёжманд оилалар қизларига грантларни 2 баробарга кўпайтириб, 2 мингтага етказиш учун 64,4 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилиши назарда тутилган. 

Оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун ваколатли банклар устав капиталини 1,3 триллион сўмга ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини молиялаштиришга қўшимча 1,5 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, ички йўл ва ичимлик суви таъминоти ва оилавий тадбиркорлик дастурлари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектлар барпо этилиши каби тадбирларни молиялаштириш мақсадида 6,4 триллион сўм йўналтирилиши қайд этилган.

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бюджетидан қўшимча молиявий маблағлар ажратилмоқда