Туркиядан олиб келинадиган помидор ва қалампир уруғлари учун Ўзбекистон вақтинчалик тақиқ ўрнатди.

“Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан Туркия давлатининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ваколатли органига Бурса ҳудудидан олиб келинадиган помидор ва қалампир уруғлари учун вақтинчалик тақиқ ўрнатилганлиги ҳақида хабар қилингач, Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги “Ўздавкарантин” инспекцияси сўровига мувофиқ, Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилотининг РМ-5/8 стандартига асосан фитосанитар тоза помидор ва қалампир уруғлари етиштираётган корхоналар ҳамда уларнинг манзиллари рўйхатини тақдим этди.

Шунингдек, Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги помидор ва қалампир уруғларини экспорт қилишда ишлар Ўзбекистон томони қўйган фитосанитар талаблар асосида ташкил этилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядан Ўзбекистон Республикасига помидор ва қалампир уруғларини импорт қилишни режалаштиришдан олдин Ўзбекистон томони қўйган талаблар билан танишиб чиқиш тавсия этилади. Шунингдек, экиш материаллари, кўчат ҳамда уруғликларни республикамиз ҳудудига олиб келиш жараёнида Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини олдиндан хабардор қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки импорт жараёнида белгиланган талабларга риоя этилмаса, маҳсулотлар чегара назорат пунктларидан ортга қайтарилиши мумкин.

“Ўздавкарантин” инспекцияси

 Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркиядан помидор ва қалампир уруғлари импортига талаблар кучайтирилди