Юртимизда ёз фасли анча иссиқ бўлиши одатий ҳол. Айниқса, бу йил ёзнинг дастлабки кунлариданоқ ҳаво ҳаддан ташқари исиб кетганлиги сабабли салқин ичимликлар, хусусан, музқаймоққа бўлган талаб ортди.

Сўнгги йилларда “Андижон музқаймоғи” бренди остида ишлаб чиқарилаётган музқаймоқ турдош маҳсулотлар орасида анча харидоргир маҳсулотга айланди. Бугунги кунда ушбу музқаймоқ нафақат Андижон, Фарғона водийси, балки республикамизнинг аксарият вилоятларида ҳам сотилмоқда.

Яқинда ижтимоий тармоқлар, баъзи бир телеканалларда рейдлар ўтказилганлиги, “Андижон музқаймоғи”нинг сифати, санитария гигиеник ҳолати хусусида салбий фикрлар билдирилганлигидан кўпчиликнинг хабари бор.

Ана шу шов-шувлар, умуман, Андижонда ишлаб чиқарилаётган музқаймоқларнинг сифати, истеъмолга яроқсизлиги хусусидаги гап-сўзлар қанчалик асосли? Бу ҳақда ишлаб чиқарувчининг ўзи нима дейди? Умуман, музқаймоқ қай тарзда тайёрланади, унинг харидоргир бўлишининг асосий омиллари нимада? Шу ҳақда Андижон шаҳридаги “Surpriz ice crem” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳикматулло Мадраҳимов билан суҳбатда бўлдик.

– Андижонда музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхоналар талайгина, – дейди Ҳ.Мадраҳимов. – Улардан бири бизнинг корхонамиз ҳисобланади. Корхонамизда кунига 40 турдаги бир неча тонна музқаймоқлар ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларимизнинг барчасига амалдаги тартиблар асосида тегишли сертификатлар олинган.

Маҳсулотларимизни улгуржи сотиб олувчиларга, савдо дўконларига тарқатамиз. Бундан ташқари, махсус аравачалар тайёрлаганмиз. Аравачаларни ишчиларимизга, ҳамкорларимизга бериш орқали ҳам маҳсулотларимиз сотувини ташкил этганмиз.

Аравачаларимиз белгиланган санитария-гигиена талабларига тўла жавоб беради. Аравачага музлатгич, устини соя қилиб турувчи махсус зонт ўрнатилган. Сотувчиларимиз ҳам доимий равишда тиббий кўрикдан ўтади. Қўлларида қўлқоп билан, умуман, музқаймоқ сотиш талаблари доирасида мижозларга хизмат кўрсатилади. Аравачаларимиз махсус қўл ювиш ва антисептик воситалар билан ҳам таъминланганлигини алоҳида таъкидлашим жоиз.

Корхонамизда маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки сифат бозорда ўз ўрнимизни топишимиз, даромадимиз қай даражада бўлишини белгиловчи энг муҳим омил ҳисобланади.

Хитой, Европа давлатларидан олиб келинган замонавий ускуналар ёрдамида махсус рецепт асосида маҳсулот тайёрлаймиз. Тайёр маҳсулот ҳам албатта кўрикдан ўтказилгандан кейингина сотувга чиқарилади.

Қарийб 15 йилдан буён фаолият юритамиз, 50 нафарга яқин ишчи-ходим бор. Ҳар бир ходим, ҳар бир ишчимиз ўз ишининг малакали мутахассисига айланган. Маҳсулотларимизнинг мазалиги, сифатга алоҳида эътибор қаратаётганлигимиз, қолаверса, нархларимизнинг нисбатан арзонлиги “Андижон музқаймоғи”нинг оммалашишига, харидоргир бўлишида муҳим омил бўлмоқда, деб ҳисоблаймиз.

Шу пайтга қадар маҳсулотимизнинг сифати, нархи юзасидан ҳамкорларимиз ёки харидорлардан эътирозлар бўлгани йўқ. Айрим жойларда бизнинг маҳсулотимизни улгуржи сотиб олувчилардан олиб, белгиланган талабларга амал қилмаган ҳолда сотилиш ҳоллари бўлаётган бўлиши мумкин. Лекин бунга бизнинг алоқамиз йўқ. Барча ҳамкорларимизга музқаймоқни белгиланган талаблар доирасида сотишга алоҳида эътибор қаратишларини тавсия этамиз.

[gallery-2886]

Ижтимоий тармоқларда “Андижон музқаймоғи”нинг сифати юзасидан билдирилган салбий фикрларни асосли, дея олмайман. Чунки ўша маҳсулот айнан бизнинг маҳсулот бўлмаслиги мумкин. Мутахассисларимиз томонидан маҳсулотларимизнинг сифати, сотилиши юзасидан доимий ўрганишлар олиб борилади. Айрим ҳолларда “Андижон музқаймоғи” деб сотилаётган музқаймоқлар қўлбола тайёрланган музқаймоқ бўлиб чиққанига ўзимиз ҳам кўп бор гувоҳ бўлганмиз.

Корхона раҳбарининг куйинишида ҳам жон бор. Чунки мазкур мақолани тайёрлаш жараёнида катта йўл бўйларида “Андижон музқаймоғи”ни сотаётган баъзи фуқаролар билан суҳбатда бўлганимизда, уларнинг аксарияти ишлаб чиқарувчига умуман алоқаси йўқлиги, баъзилари эса музқаймоқ сотиш тартибларига, санитария-гигиена меъёрларига амал қилмаётганлигини кузатдик.

Шу ўринда яна бир гап. Юртдошларимиз музқаймоқ сотиб олишда ўзларининг, айниқса, фарзандларининг саломатлигини ўйлаши, музқаймоқ сотиш, санитария-гигиена талабларига зид ҳолда йўл бўйларида сотилаётган музқаймоқларни имкон қадар сотиб олмасалар мақсадга мувофиқ бўлади. Қолаверса, кўпчиликнинг саломатлиги билан боғлиқ ушбу масалага кенг жамоатчилик ҳам эътиборсиз қарамаслиги лозим.

Хўш, музқаймоқ, салқин ичимликларнинг сифати, сақланиш ва сотилиш тартиблари қандай бўлиши керак? “Андижон музқаймоғи” сифати хусусида Ўзбекистон Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилоят бошқармаси мутахассисларининг фикри билан қизиқдик.

Дилфузахон Мирзаалимова, бошқарма овқатланиш гигиенаси бўлими санитария врачи:

– Бошқармамиз лабораторияси томонидан вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, музқаймоқларга тегишли тартибда сертификатлар берилади. Бундан ташқари, Балиқчи, Жалақудуқ туман бўлимларимизда ҳам ана шундай сертификат тақдим этиш йўлга қўйилган.

Мавжуд лабораторияларимизда беш хил турдаги, яъни кимёвий, заҳарли оғуларни аниқлаш, радиологик, паразитологик ва бактереологик таҳлиллар олинади. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчиларнинг хоҳиши билан шартнома асосида маҳсулотлар сифати ҳам текширилиб, тегишли хулосалар бериб борилади.

Музқаймоқлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 16 ноябрдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида турғун ва кўчма савдо нуқталарида сотилиши белгиланган. Юмшоқ (фрезерли) музқаймоқ фақат турғун савдо нуқтасида сотилиши шарт.

Жорий йилда вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган музқаймоқлар, шу жумладан, “Андижон музқаймоқ”лари сифати, улардан заҳарланиш бўйича бирор бир шикоят ёки эътироз қайд этилгани йўқ.

Лекин халқимиз, айниқса, болажонларимиз саломатлиги билан боғлиқ музқаймоқларнинг сифати, санитария-гигиена меъёрлари асосида сотилиш масаласига бефарқ қарамаслигимиз лозим. Чунки хавфсизлиги кафолатланмаган, сақлаш ва савдо қоидаларига риоя этилмаган ҳолда сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилиш натижасида заҳарланиш, ўткир юқумли касалликлар келиб чиқиши мумкин.

Кейинги йилларда бизнес муҳитини яхшилаш, тадбиркорларга эркинлик ва имкониятлар бериш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада кичик ва хусусий бизнес субъектларининг халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришдаги ҳиссаси, иқтисодиётимиз ривожидаги улуши тобора ортиб бормоқда. Шундай экан, юқоридаги каби шов-шувли рейдлар, тенг шароитларда, ҳалол ва қонуний иш олиб бораётган тадбиркорлар фаолиятига соя солмаслиги керак.

Хулоса ўзингиздан...

Фахриддин Убайдуллаев, Зухриддин Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Андижон музқаймоғи”: миш-мишлар асослими?