Жанубий Корея соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 га қарши вакцина қабул қилган киши тромбоцитопения туфайли вафот этганини расман тан олди. Марҳумнинг AstraZeneca препарати билан эмлангани айтилмоқда.

Эмлаш билан боғлиқ зарарли ҳолатларни текшириш бўйича гуруҳ раҳбари Пак Ён Чжуннинг маълум қилишича, 30 ёшли эркак чоршанба куни вафот этган. Унда тромбоцитопении синдроми (TTS) билан боғлиқ тромбоз қайд этилган. У 27 майда эмланган, орадан ўн кун ўтгач беморда кучли бош оғриғи ва қайд қилиш кузатилган.

Бу Жанубий Корея ҳукумати расман тан олган вакцина билан боғлиқ илк ўлим ҳодисаси экани айтилмоқда. Ҳозиргача мамлакат соғлиқни сақлаш органи 224 кишининг ўлимини қайд этган. Уларнинг барчаси COVID-19 га қарши олган вакцина билан боғлиқ бўлиши мумкин. Айниқса, улардан 13 таси қўшимча текширувдан ўтиши лозим, дейилади хабарда.

Жанубий Корея ҳозиргача аҳолининг қарийб 7,9 фоизини эмлаб бўлган. Мамлакатда AstraZeneca, Pfizer ва Janssen вакциналари қўлланилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Кореяда коронавирусга қарши эмланган беморлар орасида биринчи ўлим қайд этилди