Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада кучайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли кафолатлаш, қонун устуворлиги ҳамда ижтимоий адолатни таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг муҳим йўналиши бўлган суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришнинг ҳозирги босқичида ҳакамлик судлари низоларни муқобил ҳал қилишнинг фуқаролар ва тадбиркорлар ишончига сазовор бўладиган институти сифатида қарор топди ва самарали фаолият юритмоқда.  

 Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси раиси Ҳамза Маҳмудов Хитой халқаро иқтисодий ва савдо арбитраж комиссиясининг ҳакамлар ҳайъатига минглаб номзодлар орасидан беш йил муддатга сайланди. Бу Ўзбекистон арбитраж институтининг халқаро миқёсида тан олинишидир.  

 Хитой халқаро иқтисодий ва савдо арбитраж комиссияси (CИЭТАC) дунёдаги доимий фаолият юритувчи йирик ҳакамлик институтлардан биридир.  

Илгари Ташқи савдо арбитраж комиссияси сифатида танилган тузилма 1956 йил апрель ойида Хитой Халқаро савдони рағбатлантириш кенгаши (CCПИТ) ҳузурида Ташқи савдо арбитраж комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги қарорга биноан Хитой Кенгаши таркибида ташкил этилган.  

 Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда қонун ҳужжатларига биноан тенг ҳуқуқли субъект сифатида қараладиган бошқа ташкилотлар билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш бўйича хизматларни таклиф қилиш, ҳукуматларнинг, халқаро ташкилотларнинг ва бошқа муассасаларнинг ички ва чет элдаги ваколатлари тўғрисидаги ишларни қабул қилиш, томонларнинг келишуви ва илтимосига биноан институционал ёки институционал ҳакамлик судяларини тайинлаш каби талабларга биноан хизматлар кўрсатиш комиссиянинг асосий функцияларига киради.  

 Шу билан бирга, парламентларга тегишли қонун ҳужжатлари ва қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар бўйича ҳуқуқий хулосалар ва тавсиялар бериш, Тижорат ва инвестиция ҳакамлик судларида тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа муқобил низоларни ҳал қилиш, маҳаллий ва халқаро алмашинувни ва ҳакамлик судларида иштирок этишни ривожлантириш каби вазифалар билан шуғулланади.  

 Мамлакатимиз вакилининг комиссия ҳакамлар ҳайъатига сайланиши суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган илоҳотларнинг яна бир халқаро эътирофи, десак муболаға бўлмайди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси раиси Хитой халқаро иқтисодий ва савдо арбитраж комиссияси ҳакамлар ҳайъатига сайланди