Жисмоний тарбия руҳий тарбия билан ёнма-ён юради. Спортда нафақат жисмонан кучлилик, балки ирода, ҳатто фикрлаш ҳам муҳим.

Спорт психологияси тушунчаси илк бор 1920 йилларда Германияда пайдо бўлган, кейинчалик жисмоний маданият сифатида ривожланиб борган.

Спортчи йиллар мобайнида фақат мускулларига эътибор қаратиб, машқ қилсаю, турли вазиятларга, зарбаларга руҳан тайёр бўлмаса, унинг муваффақият қозониши қийин. Айрим ҳолларда бир марта ғолиб бўлган чемпион иккинчи, учинчи марраларни забт этишга ҳаракат қилмай қўйиши ҳам мумкин. Шунинг учун спорт психологияси муваффақиятга эришишнинг калитларидан бири саналади.  

Юртимизда спорт психологияси қанчалик ривожланган? Спортчилар билан ишловчи психолог мураббийлар қандай билимга эга бўлиши лозим? Бу борада юртдошларимиз ва хорижлик мутахассислар фикрларига қулоқ тутдик.

Психолог мураббийларнинг айтишича, касалликларнинг 80 фоизи руҳият зўриқишидан келиб чиқади ва ривожланади. Гоҳида мағлубиятга учраган спортчи (айниқса, ёшлар) рақибининг оёғига тепган, чалган, унга хўмрайган, туртган ҳолатларни кузатамиз. Ҳатто спорт мураббийларида ҳам.  

– 15 йилдан буён каратэ билан шуғулланаман, – дейди Сергели туманидаги “Спарта” каратэ тўгараги раҳбари Нодир Қобулов. – 6 йилдан буён бешта спорт залида ёшларга каратэдан маҳорат сирларини ўргатаман. Машғулотларда эмоционал чўчиш вазиятлари кўп кузатилади. Бунга кўпроқ ташқи омиллар сабаб бўлади. Бундай пайтларда болаларни уришмай яхши гап билан руҳлантиришга ҳаракат қиламиз. Умуман, психолог мураббий ҳар бир боланинг характери, оилавий ҳолатигача билиши, ҳар бирига ўзига яраша ёндашиши керак.  

Юртдошларимиз ва халқаро экспертлар фикрини йиғиш мақсадида спорт залларида шуғулланаётган спортчиларни кузатар эканмиз, бу соҳадаги оғриқли масалалардан бири чет тилларни билмаслик эканини англадик. Тил билмаслик ҳам спортчининг руҳиятига таъсир этиши, тушунмаган нарсасини сўрашга иккиланиш, қўрқув, ҳадик туйғулари юзага келишига, натижада ўзига бўлган ишончнинг сўнишига сабаб бўлиши мумкин.

– Ўтган ҳафта Ўзбекистонда илк бор кураш бўйича халқаро ўқув-амалий семинари ўтказилди. Унда 25 мамлакатдан 60 нафар курашчи ва мураббийлар жам бўлди. Спортчиларга физиология, анатомия, психология мавзуларида назарий ва амалий семинар ўтдик, – дейди Халқаро кураш ассоциацияси техник директори Муҳаммад Ризо Носирий. – Бу COVID-19 пандемияси даврида спортчиларни ҳам жисмонан, ҳам руҳан чиниқтирадиган яхши ташаббус бўлди. Айниқса, охирги икки кун фақат болалар билан ишладик. Ўқув семинарда Греция, Эрон ва бошқа мамлакатлардан келган экспертлар тажрибалари билан бўлишди. Спортчи учун психолог жуда муҳим саналади. Сабаби, жисмоний тайёргарлик ортида жуда катта руҳий тайёргарлик ётади. Афсуски, спорт психологияси дунё бўйича етарли даражада ривожланмаган.

Психолог-мураббийларнинг таъкидлашича, мусобақаларга тайёргарликда ҳам индивидуал, ҳам жамоавий ишлаш руҳиятини ривожлантириш муҳим жиҳатлардан саналади. Нега деганда, ҳамма спортчи ҳам психолог олдига бориб дардини айтавермайди. Руҳий тайёр бўлмаган одам мухлислари унинг натижаларидан хафа бўлиб қолса, қайта эътибор қозонишга ҳаракат қилмайди, таслим бўлиб қўя қолади.  

– Ҳар бир устоз ўз шогирдининг феъл-атворини яхши билади. Аммо руҳий тайёргарлик бу бутунлай бошқа масала. Спорт психологи синчков, эътиборли бўлиши керак. Бу, айниқса, аёллар спортида муҳим, – дейди ҳиндистонлик эксперт Неина Саини.

Инсонда спортга иштиёқ бўлмаса ҳар қанча қўлламанг, ундан чемпион чиқмайди. Буни эса кўпроқ руҳиятшунослар фарқлайди. Қолаверса, мағлубиятга учраган спортчининг яна оёққа туриб кетиши ва йўлида давом этишида энг муҳим тиргак вазифалардан бирини психолог мураббий бажаради. Эҳтимол, спортга ихтисослашган олий таълим муассасаларида бунга кенгроқ эътибор қаратиш лозимдир.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда ушбу соҳа келгусида янада ривож топишига умид қиламиз. Зеро, ғалабанинг бир калити жисмоний тарбия бўлса, иккинчи калити руҳий тарбиядир.

<iframe width="1440" height="757" src="https://www.youtube.com/embed/I7AVtZHA54g" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Юлдуз Ўрмонова,

Нозимжон Мардонов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспертлар: Спорт психологияси дунёда етарли даражада ривожланмаган (+видео)